Қорахонийлар давлати

10 асрнинг 80 йилларида Шарқий Туркистон ва Еттисув худудларида кучли ер эгаллигига асосланган давлат ташкил топади. Ушбу давлатга эса қорахонийлар сулоласидан чиққан ҳукмдорлар бошчилик қилади. Мазкур сулоланинг асосчиси эса Абдулкарим Сатук эди. Бу давлат тарихда англаганингиздай Қорахонийлар давлати номи ила тилга олинади.

Қорахонийлар давлати ўзининг ҳукмронлик йилларини икки давлатга бўлган ҳолда идора этади. Буларнинг биринчиси пойтахти Балосогун шахри бўлса, иккинчиси пойтахти Тароз бўлган давлат эди. Қорахонийлар аста секин Шарқий Туркистондан Шош ва Фарғона худудларига кириб кела бошлайди. Бу эса уларни Моварауннахрга очиқ кўз олайтираётганидан далолат берарди. Моварауннахрда эса бу даврда Сомонийларнинг кучи кундан кунга сусайиши оқибатида улардан оддий халқ билан бир қаторда ҳукмрон синф ва зодагонлар ҳам аста секин юз ўгира бошлайди. Шу сабаб эслаб қолинг 992 йилда Қорахонийлар ҳукмдори Буғрохон Бухорони эгаллаб олади. Моварауннахрдаги сиёсий тангликдан ўта зехнли равишда фойдаланган Буғрохон энди Самарқандга томон йўл олади.

Бироқ йўлда хасталаниб ортга пойтахт Тарозга яъни Қошқарга қайтади ва шаҳарга етиб боролмай йўлда вафот этади. 996 йилда Буғрохоннинг ўлимидан кейин қорахонийлар бир амаллаб яна қўлдан кетган Бухорони босиб олишга уринишади бироқ уларнинг бу номи каби қора ниятлари 999 йилда амалга ошади ва Қорахонийлар бутун Моварауннахрни эгалаб олишади. Шундай қилиб 11 асрга келиб Қорахонийлар қўл остида диққат қилинг Қошқардан Амударёгача бўлган худудлар ва Шарқий Туркистоннинг бир қисми шунингдек Суғд, Еттисув, Уш ва Фарғона шахарлари мавжуд бўлади. Шуни алам билан алоҳида таъкидлаш лозимки мунтазам бир бири билан ер ва тож тахт устида жанг қилган беклар ким кучайиб қўшин тортиб келса ўшанга қарам бўлиб ўтаверган. Қорахонийлар ҳам ушандай туркий кўчманчи сулолалардан эдилар. Улар давлат тепасига келиши билан унгача Сомонийларнинг ўрнатган барча бошқарув услубини томири билан учириб ташлашга ҳаракат қилишган. Масалан, Қорахонийларда давлатни Тамгачхон бошқарган.

Қорахонийлар билан биргаликда бу даврда аниқроғи 11 асрда Моварауннахрга турк, чигил, корлик ва ягмо каби қабилалар ҳам кўчиб келади ва бу ҳудуддан туркман салжуқларини ҳайдаб чиқаради. Қорахонийлар босқини авваламбор Ўрта Осиёни вайронага айлантирди. Илгари файзли экинзорлар бўлган ерлар чулу биёбонга айлантирилиб, оила ва мол ҳоллари бўлган битмас туганмас давлатлари бўлган қишлоқ ерларини қолавверса аҳолисини ҳақиқий қашшоқлар қаторига қўшиб қўйди. Кейин эса одатга кўра халқдан турли туман ўлпонларни йиғиш эвазига вайрон қилган худудларида айрим биноларни шунингдек тарихий ёдгорликларни бунёд қилди. Бу тарихий одатни эса Қорахонийларгача ер юзида мавжуд бўлган барча сулолалар такрорлаганини эслатиб мавзуга хотима ясаймиз.

“Тарихий манбаалардан”

Вам может понравиться

Добавить комментарий