Қизиқарли фактлар

Spread the love
  • Кичик чаёнларнинг заҳари катталариникига нисбатан кучлироқ бўлади.
  • Ҳайдовчилар буғуларнинг ҳаётига овчиларга нисбатан кўпроқ зомин бўладилар.
  • Кўпчилик ўйлаганидек, Шимолий қутбда пингвинлар учрамайди.
  • Африка фили қўлга ўрганмайди, циркда томоша кўратаётган филларнинг барчаси ҳинд филларидир.
  • Каламуш беш қаватли бинодан тушиб кетса ҳам жароҳатланмайди.
  • Исаак Ньютон бир синфдоши уни уриб камситганига қадар мактабда қониқарсиз ўқиган. Бу ҳол унинг фанларни жуда яхши ўзлаштиришига туртки бўлган.
  • Автомобилларнинг хавфсизлик ёстиқчалари 25-50 миллисекундда тўла шишади. Қиёслаш учун: киприк қоқишга 100 миллисекунд вақт керак.
  • 16 асрда Хитойда ўз жонига қасд қилишнинг энг кўп тарқалган усули кўп миқдорда туз ейиш бўлган.
  • Токио ҳайвонот боғи ҳайвонлар томошабинлар оқимидан дам олиши учун йилига 2 ой беркитиб қўйилади.
  • Одамнинг бармоқ излари сингари ҳар бир киши тилининг изи ҳам мутлақ ўзига хосдир ва бошқа ҳеч кимникига ўхшамайди.
  • Охирги 4 минг йил ичида бирорта ҳам ёввойи ҳайвон хонакилаштирилмаган.
  • Болалар айниқса баҳор фаслида тезроқ ўсадилар.
  • Хитойлик судьялар 15 асрда ҳатто нигоҳлари билан ҳам сир бой бермаслик учун қора кўзойнак тақиб юрганлар.
  • Оқ айиқларнинг териси ва жунлари иссиқликни ютиб қайта чиқармасликлари учун инфрақизил нурларда (тунда кўриш камераларида ҳам) деярли кўринмайдилар.
  • Буржлардаги тирик жонзотни акс эттирмайдиган ягона белги тарозидир.
  • Канададаги кўллар сони дунёнинг бошқа барча давлатларидагилар қўшиб ҳисобланганига қараганда ҳам кўпроқдир.
  • 1984 йилда Шотландияда топилган излар ҳажмига кўра энг кичик динозавр чумчуқдек катталикда бўлган.
  • 1557 йилга қадар табиблар оғиздаги нохуш ҳиддан фориғ бўлиш учун тамаки чекишни тавсия қилганлар.
  • Инглиз тадқиқотчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, одам умри давомида ўртача 100 000 км масофани яёв босиб ўтади.
  • Коинотда энг кенг тарқалган элемент – водород. Ундан кейин эса гелий.
  • Занглаган темир зангламаганидан оғирроқ бўлади. Чунки темир оксиди темирдан оғирроқ.
  • «Меркурий» сўзи инглизчада симоб маъносини англатса-да, аммо бу сайёранинг аксар қисми темирдан иборат. У ерда симоб йўқ.
  •  Дунёда энг кўп ишлатиладиган металлар – темир, алюминий ва мис.
  • Бразилиядаги Игуасу шаршараси машҳур Ниагара шаршарасидан 20 метр баландроқ ва тўрт карра кенгроқ.
  • Американинг Айова штати майдони Португалиянинг майдонидан каттароқ.
  • Инглиз мутахассисларининг ҳисоблашича, одам умри давомида ўртача 100 минг километр йўлни пиёда босиб ўтади.
  • Машҳур актёр Киану Ризв исмининг маъноси шундай: тоғлар узра эсаётган совуқ шамол.
  • Томат шарбати Огайо штатининг (АҚШ) расмий ичимлиги ҳисобланади.
  • Ироқдаги Вади ас-Салом дунёдаги энг катта қабристон ҳисобланади. У ерга 5 миллиондан ортиқ марҳум кўмилган.
  • 1958 йилда 14 ёшли Бобби Фишер дунёдаги энг ёш гроссмейстер бўлган.
  • Африка голиафи дунёдаги энг катта бақа ҳисобланади. Унинг узунлиги 30 сантиметрга етиши, оғирлиги 3 килодан ошиши мумкин.
  • Мушук 10 минг йил муқаддам хонакилаштирилган.
  • Исландия ҳудудида 120 дан ортиқ музлик ва 100 дан зиёд вулқонлар бор.
  • Сут эмизувчиларнинг 40 фоизини кемирувчилар ташкил этади.
  • Коала айиғи кунига 19-22 соат ухлайди.
  • Йўлбарс йил давомида олти тоннагача гўштни паққос тушириши мумкин.
  • Гонконг ҳудуди битта яриморол ва 236 та оролдан иборат.
  • Хитой 14 та давлат билан чегарадош.
  • Гавайи ҳар йили Япония томонга 10 сантиметр силжийди.
  • 1935 йилда Италияда Микки Маус иштирокидаги мультфильмлар тақиқлаб қўйилган. Чунки улар болаларни қўрқитади деб ҳисобланган.
  • Ой юзаси текси эмас, балки кратерлар билан қопланганини биринчи бўлиб 1609 йилда Галилео Галилей аниқлаган.
  • Ой ҳақидаги фан Қадимги Юнонистонда ой маъбудаси ҳисобланган Селена шарафига селенология деб аталади.
  • Ердан Ойгача бўлган масофа 384 400 километрни ташкил этади.
  • Андоррада почта жўнатмалари бепул бўлган ягона давлатдир.
  • Экватор 13 та давлатдан ўтган.
  • Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Университети Токиода жойлашган.
  • Тахминларга кўра, «жирафа» сўзи арабча «зарафа»дан олиган бўлиб, ясанган деган маънони билдиради.
  • Европага биринчи жирафани милоддан аввалги 46 йилда Илий Цезар олиб келган.
  • Жирафанинг тили қора бўлиб, узунлиги 45 сантиметрга етади.
  • Янги туғилган жирафачанинг бўйи 1,5 метрга, оғирлиги эса 100 килога етади.
  • 2001 йилда ўтказилган тадқиқотда Ерда хуррак отадиган одамлар коинотда хуррак отмаслиги аниқланган.
  • Дунёдаги энг катта бассейн Чилида жойлашган. Унинг узунлиги 1013 метр бўлиб, энг чуқур жойи 35 метрга етади.
  • Ҳиндистондаги «Махаража экспресси» поезди дунёда энг қиммат ҳисобланади. Унинг оддий вагонида бир кунни ўтказиш 800 долларга, люкс вагонида эса 2500 долларга тушади.
  • Китнинг юраги 1 дақиқада атиги 9 марта уради.
  • Каламуш туядан кўра кўпроқ сувсиз яшаши мумкин.
  • Қутб айиғи соатига 40 км тезликда югура олади.
  • Тимсоҳлар чуқурроққа шўнғиш учун тош ютади.
  • Ўта кам учрайдиган ухлашдан қўрқиш касаллиги сомнифобия деб аталади.
  • Олимларнинг ҳисоблашича, сўнгги 500 йил ичида фазовий жисмларнинг тушиши ҳисобига Ер 1 миллиард тоннага оғирлашган.
  • Эркакларнинг тахминан 10, аёлларнинг 8 фоизи чапақай.
  • Одам героиндан кўра чойга тезроқ ўрганиб қолади.
  • Атиги 1 томчи нефть 25 литр сувни истеъмолга яроқсиз ҳолатга келтиради.
  • Ойна ёрилганда ёриқнинг тарқалиш тезлиги соатига тахминан 5000 километрга етади.

    манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий