Ҳайратомуз фактлар

Spread the love
  •  Денгиз юлдузи ошқозонини ташқарига чиқариши мумкин.
  •  Энг узоқ вақт сувсиз юра оладиган жонзот — каламуш.
  •  Бегемотлар сув остида дунёга келади.
  • Орангутанглар юзага келаётган хавф ҳақида олдиндан хабар беради.
  • Юмронқозиқ бир кечада 76 метр туннел қазиши мумкин.
  • Чувалчангнинг тишлари 25 мингга яқин холос.
  • Нил дарёсидаги тимсоҳлар туфайли ҳар йили 1000 дан ортиқ инсон ҳалок бўлади.
  • Туяқушнинг тухумини қайнатиш учун 4 соат вақт керак бўлади.
  • Шерлар галасида ўлжанинг 90%ини урғочи шерлар топиб келади.
  • Ялқов (ҳайвон) умрининг 75%ини уйқуда ўтказади.
  • Колибри (қуш) юра олмайди.
  • Австралияга келган европаликлар маҳаллий қабилалардан “Мана бу сакраб-сакраб юрувчи ғалати ҳайвон нима?” деб сўрашган, улар эса “Кенгуру” дея жавоб беришган. Бу сўз “Тушунмаймиз”, деган маънони англатади.
  • Ўтхўр ҳайвондан йиртқич ҳайвонни фарқлашнинг енг осон йўли: йиртқичларда кўзлар ўз қурбонини кўриш учун юзнинг олд томонида жойлашган бўлади, ўтхўрларда еса юзининг икки четида — ўз душманларини кўриш учун.
  • Кўршапалак — уча оладиган ягона сут эмизувчи жонзот.
  • Ерда яшаган барча хайвонларнинг 99%и қирилиб кетган.
  • Асалари 1 килограмм асал йиғиш учун 2 миллиондан ортиқ гулга қўниши керак.
  • Сўнгги 4000 йил ичида бирорта ҳам ҳайвон хонакилаштирилмади.
  • Пингвинлар 1,5 метрга сакрай олади.
  • Шимпанзелар ўзини кўзгуда таний оладиган ягона ҳайвон ҳисобланади.
  • Африкадаги баъзи қабилаларнинг тилида “орангутанг” сўзи “жунглидан келган одам” маъносини беради.
  • Одам ва филлар — боши билан тура оладиган ягона сут эмизувчилардир.
  • Тимсоҳлар сув остига чуқурроқ шўнғиш учун оғир тошларни ютиб юборади.
  • Қутб айиқлари 40 км/соат тезликда югура олади.
  • Дастлаб Авцтралиянинг 50 центлик тангаси 2 долларлик кумушдан қуйилган.
  • Англия кутубхоналарида энг кўп ўғирланадиган китоб — “Гиннеснинг рекордлари китоби”. Бу далил рекордлар китобига кирган.
  • Монако миллий оркестри бу давлатнинг армиясидан каттароқ.
  • Сахрои Кабирда бир мартагина — 1978 йилнинг 18 февралида қор ёққан.
  • 1983 йил давомида бирорта ҳам одам туғилмаган давлат — Ватикан.
  • Нил дарёси икки марта — ИХ ва ХИ асрларда музлаган.
  • Шарқнинг қадимий давлатларида қитиқлаш қонун билан тақиқлаб қўйилган.
  • Лас-Вегаснинг казиноларида ҳеч қаерга соат қўйилмайди.
  • Эскимослар тилида “қор” сўзини ифодалаш учун 20 дан ортиқ сўз бор.
  • Италияда “Барби” қўғирчоқлари Канададаги туб канадаликлар сонидан кўпроқ.
  • Франция қонунларига кўра, инсоний юзга эга бўлмаган (масалан, ўзга сайёралик кўринишида) қўғирчоқларни сотиш тақиқланади.
  • Канада сўнгги 5 йил ичида 4 марта БМТ томонидан яшаш учун энг зўр мамлакат деб эълон қилинди.
  • Россияда ароқ ХИВ асрда пайдо бўлган. Дастлаб у дори сифатида томчилаб сотилган.
  • Мушукнинг бош суяги фақат тепа ва пастга ҳаракатланади. Итларнинг бош суяги эса тўрт тарафга ҳаракатлана олади.
  • Статистикага кўра, уйланган еркаклар 8 йил кўпроқ умр кўради, турмушга чиққан аёллар эса 8 йил камроқ.
    Эркакларнинг мияси 30 ёшдан сўнг қурий бошлайди ва 60 ёшларга борганда унинг 30%и қуриб қолади. Аёллар организмида бу жараён кузатилмайди.
  • Урғочи гепардлар кийикнинг боласини тутиб келиб, болаларига ов қилишни ўргатишда кўргазмали қурол сифатида фойдаланади.
  • Урғочи филлар янги туғилган “чақалоқ”ни 2 йил кўтариб юради, кейин эса яна 2 йил ўз сути билан боқади.
    Жирафа туғилган заҳоти ҳаётдан оладиган илк таассуроти — 2 метр баландликдан боши билан қулаш.
  • Африка туяқушининг 15 сантиметрлик тухуми 1,8 килограмм келади.
  • Тинч океанидаги Мариана ботиғига Эверест чўққиси бемалол “сиғади”.
  • Александр Белл томонидан 1876 йилда ихтиро қилинган биринчи телефоннинг қўнғироғи бўлмаган. Чақирув трубка орқали ҳуштак чалиш орқали амалга оширилган.
  • Бридж — карта билан ўйналадиган ягона олимпия спорт туридир.
  • Машҳур америкалик физиохимик Люис Гилберт Нютон 30 мартадан зиёд Нобел мукофоти совриндорлигига номзод бўлган, аммо бирор марта ҳам бу мукофотни ололмаган.
  • Грузия Республикаси таркибидаги Абхазия Республикасининг номи абхазча «апсни» сўзидан келиб чиққан бўлиб, ўзбек тилида бу сўз «қалб ўлкаси» деган маънони билдиради.
  • Австралия мамлакатини ҳеч иккиланмасдан акациялар ўлкаси деб аташ ҳам мумкин. Чунки бу дарахтнинг 500 дан ортиқ тури ушбу мамлакатда ўсади. 20 мингдан зиёд ўсимлик турига ега бўлган Австралиянинг «яшил қитъа» деб номланишини эса кўпчилик билса керак.
  • Украина ҳудуд жиҳатидан Европада энг йирик давлатдир. Унинг майдони —603700 км2.
  • Монголия давлатининг ҳудуди — 1566000км2. Қизиғи шундаки, бу ҳудуднинг 80% ини ўтлоқ ва яйловлар эгаллаган.
  • Бугунги кунда жаҳонда энг кўп ишлатиладиган сўзлардан бири.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий