Хитой юани ҳақидаги қизиқарли фактлар

Spread the love

Юан — Хитой Халқ Республикасининг пул бирлиги. Хитойчадан таржима қилинганда “юан” “думалоқ” ёки “думалоқ танга” деган маънони билдиради. “Юан” сўзининг келиб чиқиши Син сулоласи ҳукмдорлиги даврига бориб тақалади. Ўша даврларда думалоқ кумуш танга шундай номланган. 1969-йилдан буён хитой пули расман “женминби” (“халқ пули” маъносини билдиради) деб аталади, юан эса женминбининг ўлчов бирлигидир.

Агар Хитойга отланаётган бўлсангиз, шуни эътиборга олингки, хитой юани Гонконг ва Макаодан ташқари бутун Хитойдаги қонуний тўлов воситаси ҳисобланади. Гонконг ва Макао ўз валюталаридан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Энди еса юан ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан танишинг.

1. Хитой юани – Хитойдаги думалоқ шаклга эга бўлган илк пул. Бунгача тангалар курак, болта, омоч шаклида бўлган.

2. Хитой валютаси 100га 1 тамойилига мос келмайди, масалан, 1 сўм=100 тийин сингари. Бу ерда 1-10-10 схемаси амал қилади. Яъни 1 юан 10 яо (ёки сзяо)га тенг, 1 яо еса 10 фенга тенг.

3. Хитой юани бешта серияда чиқарилган. Биринчи серия банкнотлар 1948 йил декабрида чиқарилган. Иккинчи серия 1955 йилда, учинчиси эса 1962 йилда чиқарилган. Узоқ вақт мобайнида иккинчи ва учинчи сериядаги юанлар бир вақтнинг ўзида амал қилган. Учинчи серия 2000 йилда бутунлай муомаладан олинган. Тўртинчи сериядаги банкнотлар 1987-1997 йилларда чиқарилган ва ҳозирда ҳам амалда бўлса-да, аста-секин муомаладан чиқарилмоқда. Сўнгги бешинчи сериядаги пуллар 1999 йилдан бери чиқарилади.

4. Илгари юаннинг долларга нисбатан курси давлат томонидан белгиланарди. Лекин 2005 йилнинг июлида Хитой валютасининг долларга боғланишидан воз кечди. Ўшандан буён юан курси унинг бир нечта валюталар саватчасига нисбатидан келиб чиқиб белгиланади.

5. Кичик қийматдаги купюралар паст даражадаги ҳимояга эга, уларда ҳимоя чизиқлари умуман йўқ. Йирик қийматдаги купюраларда эса ҳимоя воситаси сифатида Маонинг соч толаларидан ҳам фойдаланилади. Уларни бармоғингиз билан пулни силаб сезишингиз мумкин.

6. Муомаладаги барча банкнотларда давлат арбоби Мао Сзедуннинг портрети ва миллий герб тасвири туширилган. 1, 5 ва 10 юанлик пулларнинг орқа томонида Чангянг дарасидаги дарё манзараси, 20 юанликда эса Хуанхе дарёси тасвирланган. 50 юанлик пулда Буюк Хитой девори, 100 юанликда эса учаётган аждарҳо ва Пекиндаги Чина Cентурй Алтар биноси сурати бор.

7. Энг катта қийматдаги купюра —100 юан. Шунинг учун қиммат нарсани сотиб олиш учун бир халта пул кўтариб боришга тўғри келади.

8. Хитой тангаларида ҳеч қандай сиёсий тасвирлар йўқ. Масалан, 1 юанлик тангада хризантема тасвирланган.

9. 2013 йилда юан енг оммабоп валюталар рейтингида еврони ортда қолдириб, иккинчи ўринни эгаллаган.

10. Агар Хитойда юрганингизда “мотам” пули деган иборани ешицангиз хавотирга тушманг. Хитойликларнинг иримларига кўра, ҳар бир инсон нариги дунёда ҳам ўзи ҳақида қайғуриш имкониятига эга бўлиши керак. Шунинг учун улар мотам маросимларини ўтказиш учун реквизит вазифасини бажарувчи пулларни ўйлаб топишган. Улар 500, 10 минг, 100 минг ва 500 миллион долларлик қийматда чиқарилади. Бу пулларга “Дўзах банки” деган ёзув ҳамда ҳаётдан кўз юмган таниқли шахсларнинг суратлари туширилган.

Манба: www.хабардор.уз

Вам может понравиться

Добавить комментарий