Инсон ҳақида 30 та факт

Spread the love

1.Умбиликус – бу киндикнинг илмий номланиши.

2. Бир кунда бир қути сигарет чекадиган инсон, бир йилда ярим пиёла захар ичган билан баробар.

3. Инсон ер юзида тўғри чизиқ чиза оладиган ягона мавжудотдир.

4. Инсон бошидаги сочи умри давомида ўртача 725 миллиметргача ўсади.

5. Инсон табассум қилганда 17 та мушак ҳаракатга келади.

6. Инсон ДHК си 80.000та генлардан ташкил топган.

7. Эркак кишининг бўйи 130 см.дан, аёл кишининг бўйи 120 см.дан паст бўлса пакана одам ҳисобланади.

8. Инсон организимида лейкоцитлар 2-4 кун, эритроцитлар эса 3-4 ой яшайди.

9. Французларда қўл бармоқлари пус, индекс, мажор, анюлэр, орикюлэр деб номланган.

10. Ҳар битта бармоқ инсон умри давомида тахминан 25 миллион марта букилади.

11. Инсон юрагининг хажми қўл муштининг катталиги билан тенг.Ўрта яшар одам юрагининг оғирлиги эса 220-260 грамм келади.

12. Инсон организми таркибида 4 хил минерал бор холос.Булар – апатит, арагонит, кальцит ва кристобалитдир.

13. Инсон организмидаги бактерияларнинг умумий вазни 2 килограмм келади.

14. Инсон миясида бир сонияда 100.000 та кимёвий реакция содир бўлади.

15. Чақалоқ тиззасининг қопқоғи бўлмайди. У боланинг 2-6 ёшлик даврида пайдо бўлади.

16. Инсон ўпкасининг юзаси теннис корти катталиги билан баробар.

17. Чақалоқ бош миясида 14 миллиард дона тўқималар бўлади ва уларнинг сони то инсон вафот этгунча кўпаймайди.Аксинча, 25 йилдан кейин, мияда кунига 100мингта тўқима камайиб боради.Китоб ёки газета ўқиганда, ҳар бир дақиқада 70та тўқима ўлади. 40 йилдан кейин мия фаолияти сусая бошлайди. 50 йилдан кейин эса нерв тўқималари қурий бошлайди ва мия хажми кичрайиб боради.

18. Инсон танасидаги ингичка ичакнинг узунлиги 2,5 метрга тенг.Инсон ўлимидан кейин, ичак мушакларининг бўшашиб кетиши натижасида, унинг узунлиги 6 метрга чўзилиб кетади.

19. Ўпканинг ўнг қисми чап томонга нисбатан кўпроқ ҳаво ютади.

20. Ўрта яшар одам кунига 23.000 марта нафас олиб чиқаради.

21. Инсон кўзи 10.000.000 хилдаги рангларни ажратиш хусусиятига эга.

22. Инсон оғзида 40.000 тача бактерия бўлади.

23. Кўз очиқ ҳолда аксиришнинг иложи йўқ.

24. Инсонда 33та ёки 34та умуртқа поғонаси бўлади.

25. Аёллар эркакларга қараганда 2 марта кўп кўз қисади.

26. Инсон организимидаги энг кучли мушак – бу унинг тилидир.

27. Инсон туғилганда танасида 300та суяк бўлади. Вақт уларнинг сони 206та қолади холос.

28. Инсон юраги бир йилда ўртача 36.800.000 марта уради.

29. Қўл бармоғидаги тирноқлар оёқдаги тирноқларига нисбатан 4 баробар тезроқ ўсади.

30. Инсон танасидаги нерв томирларининг узунлиги 75 километр келади.

Zo‘r  · Fikr bildiring (1) · 12 Iyul 2012

Вам может понравиться

Добавить комментарий