Президентлик лавозими

Республика бошқарувидаги мамлакатларда давлат бошлиғи – Президентлик лавозими биринчи марта давлат бошлиғи сифатида 1787 йилда АҚШда жорий қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига 35 ёшга тўлган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаган, давлат тилини яхши биладиган Ўзбекистон фуқароси сайланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида, яширин овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланади.

Ўзбекистонда Президентлик лавозими собиқ иттифоқ республикалари орасида биринчи бўлиб жорий қилинди. Ўзбекистон Республикасида Президентлик лавозими 1990 ййл 24 мартда Олий Кенгашнинг I сессиясида таъсис этилди.

1991 йилнинг 29 декабрида Ўзбекистон тарихида биринчи бор муқобиллик асосида Республика Президентлигига умумхалқ сайлови бўлиб ўтди. Бу лавозимга энг кўп овоз билан Ислом Абдуғаниевич Каримов сайланди. Президентни сайлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонуни билан белгиланади.

Каримов Ислом Абдуғаниевич

Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Президенти -таниқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондони, Миллий Хавфсизлик Кенгашининг раиси.

И.А.Каримов 1938 йилда Самарқад шаҳрида таваллуд топган. Ўрта Осиё политехника ва Тошкент Халқ хўжалига институтларини битирган.

Меҳнат фаолиятини 1960 йилда “Ташсельмаш” заводида бошлаган.

У 1966 йилдан бошлаб 17 йил мобайнида Ўзбекистон Давлат режалаштириш қўмитаси фан ва янги техникани жорий эташ бўлимининг бош мутахассислигадан мазкур қўмита раисининг биринчи ўринбосарлигигача бўлган йўлни босиб ўтди.

1983 йилда Ўзбекистон Республикаси молия вазири этиб тайинланди.

1986 йилдан Ўзбекистон Министрлар Совети раисининг ўринбосари – Ўзбекистон Давлат режалаштириш қўмитасининг раиси. Шу йилнинг декабрида Қашқадарё вилояти партия қўмитасининг биринчи котиби, 1989 йилнинг июнида Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиблигига сайланди.

1990 йилнинг мартида Республика Олий Кенгаши уни Ўзбекистон ССР Президенти этиб сайлади.

2007 йил 23 декабр умумхалқ сайловлар натижасига кўра ( 88,1%) И.А.Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий