Ўзбекистонда йирик чой плантацияси ташкил этилади

Айни кунларда «Чой етиштиришни ташкил этиш ва аҳолини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган сифатли чой ҳамда чой маҳсулоти билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғриси»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram-каналида маълум қилинган.

Қарор билан Чой етиштиришни ривожлантириш илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилди.

Марказнинг асосий вазифаси чой уруғлари ва кўчатларини тайёрлашни ташкил қилиш, бу соҳада меҳнат қилаётган фермер хўжаликлари ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, чой етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш ва йирик саноат чой плантацияларини ташкил қилиш ҳисобланади.

манбаа: zamin.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий