“Ўзбекдавлатцирк”ида 75 миллиондан кўпроқ пуллар ўзлаштириб юборилган

“Ўзбекдавлацирки” ходимларига иш ҳақи ва устамалар ҳисобланиши ҳамда гастрол хизматида бўлган ходимларга ажратилган кунлик сафар харажатлари учун ажратилган пуллар ўзлаштириб юборилган.

UzNews.uz””нинг ишончли манбаси хабарига кўра, 2017 йил давомида 1953 йилнинг 21 декабр куни туғилган, муқаддам судланмаган, Чилонзор тумани Гавхар 1-тор кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Т. Б. “Ўзбекдавлацирки” ходимларига иш ҳаки ва устамалар хисобланиши ҳамда гастрол хизматида бўлган ходимларга ажратилган кунлик сафар харажатлари учун жами 75 миллион 96 минг 600 сўм миқдоридаги пул маблағлари ортиқча ажратиб ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилган.

манбаа: hordiq.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий