Ўз қабрларидан ўғирлаб кетилган машҳур кишилар

Швецариянинг  ғарбидаги Веве шаҳрида 1977 йилнинг 25 декабр куни бу оламни тарк этган Чарли Чаплинни бутун дунё кино отаси сифатида эслайди.

Похожее изображение

Ҳаётлик даврида 3 марта Оскар мукофотига сазовор бўлган Чарли Чаплиннинг мурдаси 1978 йилнинг 2 март куни Швецариянинг Корсе Сюр Вевей қишлоғидаги Меруз қабристонидан ўғирлаб кетилади. Мурда ўғрилари эса Чарли Чаплиннинг бевасига қўнғироқ қилиб Чаплиннинг мурдаси учун 650 минг доллар талаб қилишади. Бироқ Чаплиннинг бевасида бу пуллар йўқлиги боис иш полиция қўлига ўтади ва ўғрилар аниқроғи мурда ўғрилари топилади. Чарли Чаплиннинг 1978 йилнинг 17 май куни янгидан дафн қилишган.

Картинки по запросу фото могила данте Алигьери

1321 йилнинг 14 сентябр куни Италиянинг Равенна шаҳрида оламдан кўз юмган Данте Алигьери номи шеъриятни севадиган кишилар учун жуда яхши танишлигини биламиз. Ўша Дантени ҳаётлик даврида Рим Папаси уни худосизликда айблаб Флоренциядан қувиб юборади. 1321 йилда ўзига қўйилган айбларни муҳокама қилиш мақсадида Флоренцияга йўл олади афсуски йўлда Данте ўша давр тиббиёти учун мутлақо номаълум бўлган касаллик сабаб оламдан кўз юмади ва черковдан махфий равишда Раввеннадаги черковларнинг бирига дафн қилинади. Бунга эса сабаб Рим Папасининг Дантени ўтда ёқишга бўлган уриниши эди. Шундан кейин Дантенинг қабрини топишга бўлган барча уринишлар бефойда кетади. Аммо тасодифан Равеннадаги Сан Франческо черковини қайта қуриш ишларида шоирнинг қабри топилади.

Картинки по запросу фото могила Николай Васильевич Гоголь

1852 йилнинг 4 март куни Россия империясининг Москва шахрида вафот этган Николай Васильевич Гоголь сизга ўзининг Вий, Ревизор, Тарас Булба асарлари орқали таниш. Гоголь ўзидан бетакрор ва инсонни дахшатга соладиган асарларни қолдирмасдан олдин аниқроғи ҳаётлик даврида тутқанок хасталигидан кўп аъзият чекади. У ўзининг хизматкори ва ёнидаги дўстларига ҳамиша тириклайин кўмилишдан қўрқишини ва оламдан ўтгандан кейин бунга ишонч ҳосил қилмагунларича уни дафн қилмасликларини сўраган. Энди қизиқ бир факт. 1931 йилда Гогольнинг қабрини Москвадаги машҳур қабристонлардан бирига кўчириш учун қазиб олишади ва Эксгумация пайтида унинг тобутида Гогольнинг бошсиз эканлиги кўришади. Аммо ҳали бугунги кунгача уни боши қаерга ким томонидан олиб кетилгани аниқланган эмас.

манбаа

Вам может понравиться

Добавить комментарий