Ҳинд хурмоси

Spread the love

Ҳиндистонда банан — ҳинд хурмоси деб аталадиган ажойиб дарахт ўсади. Банан дарахти ёшлигида ингичка, нозик бўлади, лекин тез ўсиб улғаяди ва жуда кўп шохлайди.

Шохларидан новдалар, ўзига хос «илдизлар» ўсиб чиқади. Кокилга ўхшаш новдалар ергача осилиб тушади ва ерга теккан жойидан илдиз отади. Бир неча йилдан кейин унинг ўзи ҳам росмана дарахтга айланади. Шундай қилиб, бир дарахт ўзидан кўпайиб, жуда катта майдонни эгаллайди.

Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳридаги бир туп банян кўпайиб, ҳозир 1000 туп дарахтга айланган ва 1,2 гектар жойни эгаллаган. Бу дарахт ҳозир 200 ёшда. Банянларнинг шохлари бирбирларига туташиб кетиб, улкан бир дарахтзорни эслатади. Шунинг учун банянни «ўзи битта, танаси мингта дарахт» деб аташади.

Шри-Ланка оролидаги машҳур бананнинг 1360 та йўғон ва 3000 та майда танаси бор дейишади. Унинг асосий она танасининг йўғонлиги 2 метрга боради, бошқаларининг йўғонлиги 1 метр. Бу антиқа дарахтнинг новдасимон ўсиб чиққан илдизлари нам ҳаводан озиқланади; шундай илдизлари бўлмаса ҳинд хурмоси бунчалик кўпаймас эди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий