Ош шахридан топилган тобут эгаси маълум бўлди

Ош шахрининг Шакиров кўчасидан ташландиқ тобут топилган.Бу ҳақда Ош ШИИБ нинг матбуот хизмати маълумот берган.

Маълумотларга қараганда, топилган тобутда 2002-йилда туғилган Баястан исмли бола жасади эканлиги аниқланган. У Россия давлатидан олиб келинган ва сўнгра ташландиқ контейнер ичига ташлаб кетилган.

Бу ҳақда марҳумнинг отаси ўзи айтиб берган. Аввалги олинган маълумотларга таянилган ҳолда, марҳум Красноярск шахрида сувга чўкиб ўлганлиги маълум бўлди.

манбаа: 24.kg

Вам может понравиться

Добавить комментарий