Оғриқ безовта қилганда

Агар бирор жойингизни кесиб олган бўлсангиз, қонниг дархол тўхтатиш учун бўйимодарон (тысячелистник) ўсимлигини тозалаб ювиб, майдалаб яра устига қўйинг.

  • Ярага, қўйган жойингизга, терингиз йиринглаган жойига аччик эрмон, баргизубни сиқиб сувини томизинг.
  • Милкингиз кўп қонайверса дуб пўстлоғини (6:200) қайнатиб оғзингизни чайинг
  • Бошингиз қаттиқ оғриганда янги карам баргини пешонангиз билан гарданингизга қўйинг.
  • Милкни бақувват қилиш учун ачитилган карам чайнанг.
  • Жигарингизда лямблия қурти бўлса, ярим стакан тузланган карамнинг сувидан оч қоринга овқатдан олдин ичилади.
  • Меъда ичак касалликларида оғиздан ёқимсиз ҳид келади. Ундай ҳолларда овқатдан сунг дўб пўстлоғини қайнатмасини 1:1 нисбатда суюлтириб оғизни чайқанг.
  • Оёк терлаганда кечқурун дўб пустлоғининг қайнатмасига 20 дақиқа солиб ўтирилади. Сўнг махсус крем суртилади. Соч тукилаётганда ва қазғок кўпайганда янги карам шарбатини бошга суртиш керак.
  • Сочнингўсишига «Мать и мачеха» билан қичитқондан тайёрланган қайнатма билан ювиш ёрдам қилади.
  • Қазгокни кетказиш учун шалфей ва марвакдан 10 гр олиб 100 гр қайнок сув солиб дамланади. Дамлама билан бош яхшилаб ҳўллаб қўйилади.
  • Лавлаги шарбати қонни тозалайди.Жигар, меъда ва ичакларнинг иш фаолиятини яхшилайди. Умумий холсизланишларда, шамоллаганда яхши ёрдам беради.

Вам может понравиться

Добавить комментарий