Нега уни “Қора денгиз” деб аташади ?

Қора денгиз улкан сув ҳавзаси (422.00 кв. км) бўлиб, Жанубий-шарқий Европа ва Туркия оралиғида жойлашган. 

Унинг “қора” деб юритилиши бирор фалокат, хавф-хатар билан боғлиқ эмас. Кўпинча қуюқ туман сабабли (айниқса қишда) сувда қора соя ҳосил бўладики, уни қора рангда деб ўйлашингиз мумкин.

 Қора денгизнинг ажралиб турадиган томонларидан бири сувининг унчалик шўр эмаслиги, шунингдек, 150 метрдан ортиқ чуқурликда олтингугурт моддасининг мавжудлиги. Шу боис кўпгина чуқурликларида ҳеч қандай тирик организм мавжуд эмас.

Вам может понравиться

Добавить комментарий