Нега баъзиларнинг қон босими тунда кўтарилиб кетади?

Ҳа, бу кўп бора кузатилган ҳолат. Айрим одамлар айнан ярим тунда артериал қон босими кўтарилишидан азобланишади. Врач-кардиожарроҳ, тиббиёт фанлари номзоди Алексей Фёдоров шу масалада ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. Унинг айтишича, қон босимининг тунда кўтарилиб кетиши меъёрий ҳолат эмас. Нимадир нотўғри. Ёки қон босими кўтарилган одам организмни ҳаддан зиёд зўриқтирган бўлиши мумкин.

— Саломатлиги жойида одам тунда артериал қон босими кўтарилишидан қийналмаслиги лозим, — дейди мутахассис. — Чунки у биринчидан соғлом, иккинчидан, тунда қимирламайди, организмни зўриқтирмайди. Бу гипертонияга учраганлардагина содир бўлиши мумкин. Шунда ҳам ҳамма беморларда эмас. Баъзиларнинг қон босими кундузи, айримларники ярим тунда кўтарилади. Агар гипертонияга учраган беморнинг қон босими тунда кўтарилаётган бўлса, дарҳол врач кўригига чопиши лозим. Врач махсус ускуна ёрдамида бу ҳолатни таҳлил этиб, шунга асосланган ҳолда даволаш терапиясини белгилайди. Кўрибсизки, бемор кечалари қон босими кўтарилишидан азоб чекмайди.

манбаа: zamin.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий