Мушаклар ривожланиши учун муҳим бўлган 10 та маҳсулот

Ушбу мақолада сизлар билан умумий овқатланиш рационидаги мушакларни тез ривожланишида муҳим рол ўйнайдиган энг керакли 10 та маҳсулот ҳақида маълумот бермоқчимиз!Мушак массасини оширадиган энг яхши маҳсулотлар ўнталиги билан танишинг:

Творог – айнан ушбу маҳсулот мушак парваришида энг муҳим бўлган хусусиятларга эга. 150 грамм творог 22 грамм оқсилни ўзичига олади. Оқсил эса мушаклар қурилишидаги асосий “қурилишматериали” эканлигини унутмаслик лозим. Бундан ташқари творог “тез” ва “секин” ҳазм бўладиган оқсиллардан иборат эканлиги билан ҳам кўпчилик спортчилар орасида қадрли ҳисобланади.

Балиқ – бу жонзот организмида бир вақтнинг ўзида ҳам оқсил, ҳам омега-3 ёғ кислотаси мавжуд. Бу икки модданинг бир вақтдаги истеъмоли мушакларни ўстиришда сизга ката ёрдам беради. Балиқ организмингиздаги метаболизм жараёнини кучайтириб, керакли натижаларга эришишингизга кўмаклашади.

Сули – кўп вақтга етадиган углеводлар манбаи. Сули қабул қилингандан сўнг минимум 3 – 5 соат давомида сизни енергия билан таъминлаб туради. Шундан сўнг бемалол машғулотларга киришишингиз мумкин. Мушакларини тўғри ўстиришни биладиган ҳар бир одамнинг овқат рационида албатта ушбу маҳсулот мавжуд. Унга янада самаралироқ натижабериш учун тухум оқсилини аралаштириб истеъмол қиладилар.

Гречка – Бу ҳам яхшигина углевод компонентларидан ташкил топган маҳсулот. 100 грамм гречка биологиc қиймати 90% дан ортиқ бўлган 18 грамм оқсилни ўзида жамлаган бўлади.

Мол гўшти
– културистлар учун энг фойдали маҳсулотлардан бири. Унда мускуллар учун зарур бўлган оқсиллардан ташқари, рух, темир, ниацин, спортчилар учун энг керакли компонентлар Б6 ва Б12 витаминлари мавжуд. Гўшт танлашда ёғи кам бўлган қисмидан олишга ҳаракат қилинг, айнан суяксиз жойидан олиш мақсадга мувофиқ. Ёғли жойи мавжуд бўлса, таом тайёрлашдан олдин олиб ташланг.

Балиқ ёғи – балиқ ёғи оғир машғулотлардан сўнг мушаклардаги яллиғланиш жараёнларига қарши курашувчи хоссага эга. Шунинг учун ушбу ёғни қабул қилгандан сўнг машқлар билан тез – тез шуғулланиш имкониятига эга бўласиз. Бундан ташқари метаболизмни ҳам кучайтиради.

Товуқ гўшти – протеинларнинг ажойиб табиий манбаи. Агар мушакларни ўстириш мақсадида маҳсулотни истеъмолқилмоқчи бўлсангиз, ёғда қовурмаслигингиз мақсадга мувофиқ. 100 грамм товуқ кўкраги – 22 грамм оқсилга тўғри келади.

Сув – атлетлар учун энг муҳим модда. Сиз кунига тахминан 3,5 литр сув истеъмол қилишингиз керак. Нега бу атлетлар бу қадар кўп сувичишлари керак, деган саволга икки хил жавоб бор. Биринчидан, истеъмол қилган оқсил ва углеводларингиз ўзлаштирилиши учун кўп сув талаб қилинади. Иккинчидан, спортчи организми ката ҳажмдаги жисмоний иш бажаргани учун кўпроқ сувга эҳтиёж сезади. Машқлар билан шуғулланган кунингиз иложи борича кўп суюқлик ичишга интилинг.

Тухум – жуда ката оқсиллар “омбори” (1 та тухумда 6 – 8 грамм оқсил) ҳисобланади. Фақат оқсилгина эмас, балки витаминлар, рух, темир ва калсийга ҳам бойдир. Бу хусусиятлари билан сизнинг ҳам севимли маҳсулотингизга айланса ажаб эмас.

Бодом – деярли барча ёнғоқлар оқсиллар манбаи бўлиб хизмат қилади. Асосан бодомни оқсил макони деб ҳисоблаш мумкин. Ўсимлик оқсили ичида энг фойдалиси ҳисобланади. Таркибидаги оқсил миқдори гўштдагидек 30% ни ташкил етади. Ўсимлик оқсиллари ҳайвон оқсилларига қараганда тезроқ ва кўпроқ ўзлаштирилар экан. Витамин ва минералларга бойлиги бўйича гўшт ва балиқни ҳам ортда қолдиради. Яна муҳим қизиқарли факт – аргинин кўп, лизин кам миқдорда бўлиши лозим. Аминокислоталар худди шундай нисбатда бўлиши қон – томир касалликлари юзага келишини олдини олар экан. Аргининнинг – ўсиш гормони ҳамда жигарда синтез қилинадиган кератин моддаси учун асосий ҳомашё ҳисобланади. Жисмоний машғулотлар билан фаол шуғулланадиган одамлар рационида ушбу маҳсулот бўлиши мақсадга мувофиқ.

Вам может понравиться

Добавить комментарий