Mercedes-Benz eCitaro электроавтобуси намойиш қилинди

Daimler Buses компанияси машҳур Mercedes-Benz Citaro автобусининг тўлиқ электрлаштирилган вариантини намойиш қилди.

Шаҳар автобуси Mercedes-Benz eCitaro қуввати 335 от кучига эга двигатель билан таъминланди. Айлантириш сонияси  — 970 Нм. Ўнтагача литий-ион батареяси бор. Улар машинанинг орқа қисми ва томига ўрнатилган. Комплектациясидан келиб чиқиб, автобус олтита, саккизта ёки ўнта аккумулятор билан жиҳозланади.  Уларнинг жами кучи  243 кВтч’ ни ташкил этади. Алоҳида-алоҳида ҳар бир блок   25 киловатт-соат сиғимига эга.  Энг оғир Mercedes-Benz eCitaro (барча модули билан) 13,5 тоннадан иборат.

Янги шаҳар электр автобус билан сентябрь ойида  бўлиши мўлжалланаётган IAA Commercial Vehicles кўргазмасида батафсил танишиш мумкин. Ўшанда янги машинанинг нархи ҳақида ҳам маълум қилинса керак. Автобусни ишлаб чиқариш 2018 йилнинг охирги ойларида бошланади. Компания вакилларининг таъкидлашича, Гамбург ҳокимияти Mercedes-Benz eCitaro’дан  аллақачон 20 дона буюртма қилиб қўйибди.

манба: aniq.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий