Мент сўзининг маъноси ва полиция ҳақида фактлар

2016 йилнинг 6 июнь куни Бельгия пойтахти Брюсселнинг ички кўчаларидан бирида эркак жинсига мансуб бўлган ҳайдовчи светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб йўлни кесиб ўтади. Ва табийки, полиция ходими томонидан тўхтатилади. Полиция ходимининг аёл жинсига мансублиги сабаб ўзини ундан ўзича устун кўрган ҳайдовчи ўз васифасини бажараётган полиция ходимига оғзингни ёп мен аёл киши билан гаплашмайман полиция касби аёллар учун эмас деган гапи учун бунга ажабланмаса ҳам бўлади деган сўзи учун 3000 минг евро миқдорида жаримага тортилган экан. Россия империясида полиция касби 16 асрда пайдо бўлган бўлиб, диққат қилинг, 1721 йилга қадар фақат жиноятчиларни қўлга олиш билан эмас балки шаҳар тозалигини сақлаш, ахлатларни йиғиб чиқиш, чироқларни ёниб турганига ва шаҳар кўчаларидаги умумий дам олиш марказларида кечқурунлари кишиларни ухлаб қолмаслигига жавоб бериш шунингдек эслаб қолинг, ботқоқликларни қуритиб ўрнига янги биноларни қуриш билан шуғулланишган экан.

Картинки по запросу фото полиция

Полиция сўзи аслида лотинча “полития” сўзидан келиб чиққан бўлиб, бу сўз таржима қилинганда давлат тизими маъносини бераркан. Шу ўринда замонавий давлатларнинг полиция маҳкамалари ва уларнинг хизматчилари ҳақида қискача маълумот. Бугунги кунда мавжуд полиция ходимлари ичида Бразилия полицияси энг қаттиқ режимга асосланган полиция хизмати ҳисобланаркан. Бунга эса ушбу мамлакатдаги жиноятчиликнинг фоиз жиҳатдан кўплиги ва жиноятчиларнинг юмшоқ режимга ўрганмаганлиги сабаб экан. Бу маълумот бироз ғалатироқ эшитилиш мумкин. Исландия полицияси ташкил топгандан буён умумий тарихи давомида бир мартагина жиноятчини отиб ўлдирган экан. У ҳам бўлса, 2013 йилда номаълум эркак кўп қаватли бинодан туриб дуч келган одамни ўққа тутгани учун. АҚШлари полиция маҳкамасида биринчи аёл полициячи аслида 1891 йилда пайдо бўлган бироқ у фақат хат ҳужжат билан шуғулланган.

Похожее изображение

Ҳақиқий аёл полициячи эса 1910 йилда ишга олинган Элис Уэллс бўлиб, у уша пайтларда вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланган экан. Ва табийки, аёл полициячиларнинг кийимларини дизайнини уша пайтларда биринчи бўлиб ўша Элис Уэллс ясаган.

Энди сиз ҳали ҳақиқатдан билмаган аммо эшитган сўзингизни қандай маъно беришини тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Полиция ходимларига жиноят олами “мент” атамаси билан мурожаат қилади. Бу эса полиция ходими учун ҳақорат бўлиб туюлади. Аслида, эслаб ёзиб қўйинг, “мент” сўзи илк бора Венгрия полициячиларига нисбатан маҳаллий аҳоли томонидан ишлатилган. Бунга эса асосий сабаб Венгриядаги полициячиларнинг эгнига плаш кийиб юрганидир. Венгрия полиция уша пайтарда кийган плашини маҳаллий аҳоли “мент” сўзи билан атаган. Бу сўз аслида венгерча “менте” сўзи бўлиб у плаш маъносини берган. Бу сўз эса рус алфавитига диққат қилинг, 1927 йилда “ментух”, “ментик” сўзлари шаклида кириб келган. Шундай экан “мент” сўзининг умуман ёмон маъноси йўқ, бўлган ҳам эмас. Мана сизга аниқ факт.

манбаа

Вам может понравиться

Добавить комментарий