Мевалар ҳам семиртирадими?

Spread the love
Мева одам организми учун жуда фойдалидир. У ичаклар фаолиятини яхшилайди, танамизни витамин ва микроэлементлар билан таъминлайди. Аммо унинг меъёри ошганда, аксинча, зарар қилиши ҳам мумкин.
 Масалан, кўпчилик мевалар одамни оздиради, деб ўйлашади. Лекин меваларда ҳам калориялар бўлишини унутмайлик. Бундан ташқари, мевалар иштаҳани очади ва одатда, улардан сўнг бирон-бир ёғлироқ егулик ейиш истаги пайдо бўлади. Бунга мева таркибидаги кислота сабаб бўлади. Бу кислота ошқозон шираси кўпроқ ажралишига туртки бўлиб, унинг моторикасини қўзғайди. Айнан мана шу ҳолат одамда очлик ҳиссини уйғотади.

Мевалар таркибидаги фруктоза эса глюкоза каби калорияли бўлса-да, тўқлик ҳиссини бермайди. Шунинг учун ҳаддан зиёд кўп ейилган мевалар ҳам семизликка етаклаши мумкин.

Олимларнинг текширувлари шуни кўрсатадики, таомланишда фруктоза миқдорининг кўплиги организмдаги моддалар алмашинувининг бузилиши, қандли диабет, томирлар атеросклерози ва қон босими касалликларига олиб келиши мумкин. Аммо бу билан мевалардан воз кечиш керак эмас. Шунчаки ҳар нарсанинг меъёри бўлгани яхши.

манба: http://namyom.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий