Кока Колага энди спирт ҳам аралашади ва фактлар

1886 йилнинг 8 май кунидан буён АҚШ ларида ишлаб чиқариладиган кока кола ичимлигини бугунги кунда билмаган инсонлар жуда камчиликни ташкил қилади буни биламиз. 2018 йилнинг 13 март кунги аниқ маълумотларга қараганда ушбу ичимликни ишлаб чиқарувчи кока кола компанияси ўз тарихида илк бора унинг таркибига алкагол аралаштирган холда сотувга чиқариши мумкин бўлди.

Тўғри буни олдин эшитиб биз ҳам бироз хайрон қолдик аммо шундай. Кока кола тарихига назар соладиган бўлсак мазкур компания ҳеч қачон алкаголли ичимлик ишлаб чиқарган эмас. Аммо кунчиқар мамлакат саналган япониядаги ушбу компания филиали кока кола ичимлигини таркибини ўзгартиришга қарор қилган кўринади. Бунга эса мазкур мамлакат салқин ичимликлар бозоридаги кучли рақобатдир. Шу қарорни маъқуллаган ва ташаббускори бўлган япониядаги вакил Хорхе Гардунонинг гапларига ишонадиган бўлсак эндиликда японияда кока кола компанияси Тюхай номи остида янгича турдаги кока колани сотувга чиқаради ва унинг таркибида оз бўлсада алкагол бўлади. Майли бўлсин. Бу маълумот ҳам ўз навбатида спиртли ичимликлар билан боғлиқ. Американинг Ғарбий Вирджиния штатида истиқомад қиладиган Кенни Бахман исмли йигитча Моргантаундаги базмда ўз уйини унутадиган холда ичади ва ўзига кандай қилиб билмадигу такси чақиради. Буни аслида тасаввур қилиш унча мушкул эмас у ўз яшаш манзилини такси ҳайдовчисига айтолмаганлиги сабабли эрталаб бошқа штатда етмагандай таксининг ичида ўйғонади. Энг қизиғи шуки у такси ҳайдовчисига диққат қилинг 1635 доллар бериши керак эди. Унинг ёнида эса бу пул йўқ булиб Кенни Бахман шу ернинг ўзида жаримага тортилади. Ва эртаси куни жаримани тўлаб уни тинч омон бошқа штатга олиб борган ҳайдовчига ижтимоий тармоқлар орқали миннатдорчилик эълон қилади. Яшаш манзилни унутадиган даражада ичиб қўймасликни барча барчага тилаб қоламиз.

манбаа: zen.yandex.ru

Вам может понравиться

Добавить комментарий