Кийимдаги зангни кетказиш усуллари

Занг одатда узоқ вақт намликда қолиб кетган металларда ҳосил бўлади. Агар шундай металл устига бирон кўйлак ёки мато қўйсангиз, унда хунук тўқ сариқ ёки жигарранг доғлар қолади. Бундай пайт кўпчилик, «Энди бу доғни кетказишнинг сира иложи йўқ», деб ўйлайди.

Лекин қилиб бўлмайдиган ишнинг ўзи йўқ.

  1. Бир марта ишлатиладиган сочиқни ерга ёясиз. Унинг устига кийимни шундай қўйингки, доғи тепага қарасин.
  2. Доғ устига кўпроқ туз сепинг. Битта лимонни тўрт бўлакка бўлиб, туз сепилган жойга яхшилаб шарбатини сиқиб чиқаринг. Кейин эса эски чўтка билан ўша жойни ишқаланг. Лимон нафақат занг доғини кетказади, балки матони дезинфекция ҳам қилади.
  3. Кейин эса уни қуёш нурлари тўғридан-тўғри тушиб турган ерга қўйинг. Шу ҳолатича у бир-икки соатча турсин.
  4. Қуриган тузли аралашмани кийимингиздан қоқиб туширинг. Кейин эса кўйлакни сочиқ устига қўйиб, устидан кир ювиш воситасини қуйинг.
  5. Шундан сўнг уни яхшилаб ювинг.
  6. Пахталик матодаги доғни кетказишда хлорли оқартирувчи восита қўлламанг, оқибатда унда кейин умуман кетказиб бўлмайдиган сариқ доғлар пайдо бўлади

Вам может понравиться

Добавить комментарий