Кедаларни қандай қилиб осон тозалаш мумкин?

Oппoқ кедаларни тозалаш учун сизга қуйидагилар керак бўлади:

— тиш чўткаси;

— совун;

— кир ювиш кукуни;

— сирка;

— пахта бўлаги;

— бензин ёки доғ кетказувчи;

— водород пероксиди;

— лимон шарбати;

— тиш пастаси.

Тозалаш усуллари:

1) Кеданинг асосий қисми газламадан – пахта ёки бошқа материаллардан тайёрланган. Бундай пойабзалларни кир ювиш машинасида ювиш мумкин, лекин аввал унинг тагчармини тозалаш керак. Бунинг учун эски тиш чўткадан фойдаланиш тавсия қилинади, уни совунли эритмада ҳўлланг ва тагчарм юзасини яхшилаб тозаланг.

2) Кеданинг ипларини ва патакларини чиқариб олинг, уларни кир совун ёрдамида алоҳида ювинг. Қуёш нури ва бошқа иссиқлик манбалари тушмайдиган жойда қуритинг. Қуритиш мосламасига ҳам қўйманг, акс ҳолда патаклар асл шаклини йўқотади. Тозаланган кедаларни кир ювиш машинасининг ичига қўйинг, кир ювиш кукуни солинг ва совуқ ҳароратли ювиш режимига қўйинг.

3) Оқ рангли кедаларни тозаламоқчи бўлсангиз, аввал қаттиқ қилли қуруқ чўтка ёрдамида қуриб қолган кирлардан тозаланг. Тоғорага илиқ сув қуйинг, бироз майдаланган юмшоқ совун қўшинг. Кедаларни қўлда ювинг, иплари ва патакларини ҳам ювишни унутманг. Кейин уларни бир неча марта совуқ сув билан чайқанг.

4) Оқ матодаги кетиши қийин бўлган доғларни бензин ёки доғ кетказувчига ботирилган пахта бўлаги ёрдамида тозалаш мумкин. Таркибида хлор бўлган оқартирувчи воситаларидан фойдаланманг. Кедаларни хона ҳароратида табиий шароитларда қуритинг.

5) Оқ рангли кедаларни тозалаш воситасини ўзингиз тайёрласангиз ҳам бўлади. Бунинг учун бир хил миқдорда олинган кир ювиш кукуни, цирка, лимон шарбати ёки водород пероксидини аралаштирасиз. Тайёр бўлган ўзига хос қуюқ паста ёрдамида кедаларни осонгина тозалашингиз мумкин.

6) Оқ рангли кедалар юзасидаги эски доғларни тиш пастаси ёрдамида кетказиш мумкин. Эски тиш чўткасини ҳўлланг ва бироз тиш пастаси қўйинг, самарасини кучайтириш учун бир-икки томчи лимон шарбати қўшишингиз мумкин. Доғларни чўтка ёрдамида айланма ҳаракатлар билан тозаланг ва илиқ сув билан чайқанг.

манбаа: ayol.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий