Маълум бўлишича, шошилинч видеоселектор давомида бу йилги пахта терими мавсуми масаласи муҳокама қилинган. Йиғилишда пахта-йиғим теримида бўлган талабалар, ўқитувчи ва тиббиёт ходимларини дарс жараёни ҳамда иш фаолиятига қайтариш масаласи кўриб чиқилган.

Ҳукумат раҳбари томонидан 22 сентябрь куни соат 17:00га қадар пахтага жалб қилинган талабалар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларини ортга қайтариш бўйича топшириқ берилган.

Эндиликда фермер хўжаликларида етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олиш учун аниқ белгиланган чора-дастурлар ва концепция асосида аҳоли ва “Фидойи ёшлар отрядлари” жалб қилинади.