Полиэтилннинг кашф қилиниши

Spread the love

Полиэтиленнинг кашф қилиниши немис кимёгари Герман Штаудин фаолияти билан боғлиқ. У полимерларнинг ковалент боғланиш билан бирикувчи катта молекула ва атомлардан иборат эканини исботлади. ХХ асрнинг 30- йилларида Сергей Лебедов ва Борис Бизов синтетик каучук олиш технологиясини яратдилар. Кейинчалик немис кимёгарлари Карл Волдемар Сиглер 40-йилларда Кайзер илмий тадқиқот институтида ишлар экан, кўмир саноатидаги иккиламчи маҳсулот – этилендан фойдаланиш муаммолари устида изланди. 1952 йилда у паст босимдаги полиетиленни олишга муваффақ бўлди. Кимёгарларнинг бу ишланма бўйича тадқиқотлари бесамар бўлаверди. Аммо кутилмаганда колбадан полимер эмас, димер (икки молекуладан иборат этилен бирикмаси) – алфа-бутен сирғалиб тушди. Бу воқеа олимларни эсанкиратиб қўйди. Маълум бўлишича, талабалардан бирининг пробиркани яхшилаб ювмагани оқибатида унинг деворига ёпишиб қолган никел тузи туфайли лаборатория иши шу тариқа якун топган. Қизиғи шундаки, никел тузининг ўзи ҳеч қанақа ўзгармасдан туриб реакцияда катализаторлик вазифасини ўтаган. Бу ҳолатни кўрган профессор Сиглер муваффақият ўз қўлида эканини англаб етди. Ушбу метал тузи иштирокида полиетиленни юқори босим ва катта ҳароратсиз, яъни бир қадар арзонлашган ҳолатда ишлаб чиқариш мумкин экан. 1953 йилда Карл Сиглер ўзи кўпдан бери орзу қилган триетилалноминий ва галогенид металл аралашмасидан иборат универсал катализаторни топишга муваффақ бўлди. Сиглернинг бу кашфиёти ҳақида эшитган “Монтекатини” компанияси ходими итал­ян кимёгари Жулио Натта нефтни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўладиган қўшимча маҳсулот – пропиленни кашф қилди. Унинг универсал катализатор билан боғлиқ тажрибалари барча молекулалари бир хил шаклдаги пропиленни ҳосил қилишга ёрдам берди.
Сиглер ва Натта олиб борган тадқиқотлар полимер моддалар олиш имкониятлари нақадар чексиз эканини кўрсатибгина қолмай, янги синтетик материалларнинг вужудга келишини ҳам таъминлади. Елим челак, тоғора, стул, стол ва бошқа шу каби маҳсулотлар ўша тадқиқотларнинг илк кўриниши – полиетилен шаклида бўлган. Ундан тайёрланаётган идишлар, қадоқлар ошқозон-ичак касалликларидан одамларни халос этмоқда. Танганинг иккинчи томони ҳам борлигини унутиб бўлмайди. Фойдаланилган пакетларнинг экологик муҳитни бузаётгани сир эмас. Олимлар фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган полимерларнинг бактерия манбаи эканини ҳам эътироф этмоқдалар.

Вам может понравиться

Добавить комментарий