Ақлли бўлишнинг осон йўли кашф этилди

Spread the love

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бир стакан сув ичиш билан инсон мияси ишлашининг яхшиланиши 15 фоизга ортар экан, деб маълум қилмоқда Sibnet.ru. Буни исбот қилиши учун тадқиқотчилар кўнгиллилардан тузилган икки гуруҳни ажратишди. Улардан бири нонуштадан кейин бир стакан сув ичишди, иккинчи гуруҳ эса ичмади. Кейин улардан тест саволлари олишди.

Хулоса шу бўлдики, нонуштадан сўнг оддий, газланмаган сув ичган гуруҳ аъзолари иккинчи гуруҳ вакилларига нисбатан тест саволларини тўғри ишлашган. Бу ҳақда университет сайтида маълум қилинган.

Олимларнинг таъкидлашича, организмдаги етарли миқдордаги намлик нафақат мия фаолияти, балки инсоннинг барча тана аъзолари ҳаракатини ҳам меъёрлаштиради.

манбаа: http://soglom.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий