Атом энергияси

Spread the love

Атом энергияси. 1896 йилда франтсуз физиги Анри Беккерел фотопластинкаларнинг қорайишига қараб, уран тузининг жисмлар ичига кучли даражада кира олиш хусусиятига эга эканини ва кўринмас нурлар чиқаришини аниқлади. Бу ҳодисага “радиоактивлик” деб ном берилгандан сўнг Д.Менделеев даврий жадвалидаги энг оғир элементларнинг деярли ҳаммаси шундай хусусиятга эгадир, деган хулосага келинди. Орадан икки йил ўтиб, Нобел мукофотини олишга сазовор бўлган Пер Кюри ва Мария Складовс­кая уран минералидан торий элементини “йўлда қолдирадиган” полоний ва радий ажралиб чиқишини, бу моддаларда радиоактивлик жуда юқори эканини исботлашди. 1911 йилда британиялик физик Эрнест Резерфорд атомнинг ядровий моделида радиоактив нурланиш ҳосил бўлишини айтиб, замондошларини ҳайратда қолдирди. Шу тариқа ХХ асрнинг 30-йилларида сунъий радиоактив моддалар яратишга асос солинди.
1945 йилнинг 16 июнида АҚШнинг Ню-Мексико штатида атом бомбаси синовдан ўтказилди. 1945 йилнинг августида “Кичкинтой” атом бомбаси Япониянинг Хиросима шаҳрига ташланган бўлса, уч кун ўтиб, Нагасаки аҳолиси ҳам бу балога гирифтор бўлди. Ҳар иккала портлатиш ядро қуролини синовдан ўтказишнинг биринчиси ва охиргиси бўлди. Бу эса инсоният тарихига мудҳиш воқеа сифатида ёзилди. Япония ҳукумати ана шу кўргулик туфайли иккинчи жаҳон уруши ниҳоясига етганини тан олди. Атом бомбаси қандай мусибатлар келтирганини кўриб турса ҳам, икки гегемон мамлакат – собиқ иттифоқ ва АҚШ ядровий пойгага киришди. Кейинчалик улар сафига Буюк Британия, Франция, Хитой, Ҳиндис­тон, Покистон ва Шимолий Корея давлатлари ҳам қўшилди. Қуролнинг бу тури бир неча дақиқа ичида Ер юзини яксон қилишини билган давлат раҳбарлари “ядровий хавфсизлик”нинг олдини олиш учун ҳам бу ҳаракатга қўшилдилар. 1984 йилда рўй берган Чернобл ҳалокати тарих саҳифасига инсониятнинг атом энергиясидан эҳтиётсизлик билан фойдаланишдаги хатоликларидан бири сифатида битилди. Ҳозирги вақтда эса атом электростанциялари энергия олишнинг энг қудратли манбаи ҳисобланади

Вам может понравиться

Добавить комментарий