Қашшоқлик нималигини яхши биладиган 15та миллиардерлар

Spread the love

Халқимиз орасида “пул-пулни чақиради” деган нақл бор, лекин бу қанчалик тўғри? Каматарона оддий ҳунардан иш бошлаган қуйидаги 15 нафар инсон нафақат ўз соҳаларининг чўққисига чиқишди, балки дунёнинг энг бой кишилари орасидан ўрин ҳам эгаллашга муваффақ бўлишди.

Бу инсонлар бизга меҳнат, уддабуронлик ва бироз омад билан ҳар бир одам ажойиб муваффақиятларга эриша олиши мумкинлигини исботлаб беришди.
1. Кеннй Троутт ($1.7 млрд, сентабр 2013)
Оддийгина оиладан чиққан Кеннй Иллиноис универститетини суғурталар сотиш билан пул топиб, базўр битирган. 1988-йили Эхcел Cоммуниcатион номли телефон компаниясига асос солган ва 1996 –йили 3,5 миллиард фойдани қўлга киритган.
2. Говард Шултз ($2 млрд, сентабр 2013)
Ёшлигида камбағаллар учун махсус қурилган уй комплексида яшаган. Мичиган универститетини футбол учун берилган грант асосида тугатгач Херох фирмасида маълум вақт ишлаган. Оз муддатдан сўнг кичгинагина Старбуcкс номли кофе шаҳобчасини сотиб олади. 1987-йили у шу компаниянинг бош раҳбари лавозимини эгаллаган ва тайёр кофе савдосини ривожлантиришга киришган. Ўша пайтда компаниянинг савдо бўлимлари 60 тагина бўлган бўлса ҳозирда бу рақам 16.000 тага етган.
3. Кен Лангоне ($2.1 млрд, сентабр 2013)
Ота-онаси слесаръ ва тамаддихона хизматчиси бўлишган. Ўзи эса Буcкнелл универститетида ўқиш учун оғир меҳнат қилиб пул топган ва ҳаттоки Кеннинг ота-онаси ўз уйларини гаровга қўйишга мажбур бўлишган. 1968-йили у Росе Петрот билан Элеcтрониc Дата Сйстемс (ҳозирги ҲП)да иш бошлаган. Кейинчалик эса таниқли сармоячилар қаторидан жой олган.
4. Опраҳ Винфрей ($2.9 млрд, сентабр 2013)
Опраҳ Миссиссипида қашшоқ оилада дунёга келганига қарамасдан Теннессее Универститетига грант ютиб олишга муваффақ бўлади ва 19 ёшида Американинг биринчи афро-америкалик мухбирига айланади. 1983-йили у Чиcагога “АМ талк” шоусига бошловчи бўлиб келади. (ҳозирда бу шоу Опраҳ Wинфрей номи билан аталади)
5. Шаҳид Хон ($3.8 млрд, сентабр 2013)
Шаҳид Покистондан Америкага келганида соатига $1,20 маош эвазига идиш-товоқ ювиб ҳаёт кечиради ва Иллиноис универститетида шу аснода ўқийди. Ҳозирда эса у АҚШдаги энг катта шахсий компанияларидан бири бўлган Флех-Н-Гате компанияси, Фулҳам футбол ва Жаcконсвилле Жагуарс жамоаларига эгалик қилади.
6. Кирк Керкориан ($3.9 млрд, сентабр 2013)
Ота-онасига молиявий ёрдам бериш учун 8-синфда мактабни ташлаб кетган. Иккинчи Жаҳон уруши вақтида Буюк Британиянинг Ҳаво кучлари таркибида хизмат қилган. Кейинчалик эса қизиқишлари кетидан қувиб, бир неча соҳаларда тажриба оширган Кирк Лас Вегаснинг энг катта меҳмонхоналари ва дам олиш уйларини қуришга муваффақ бўлган.
7. Жон Паул ДеЖоира ($4 млрд, сентабр 2013)
10ёшигача оиласига ёрдам бериш учун газета ва табрикномалар сотган. Кейинчалик, ота-онасининг боқишга қурби етмагач, болалар уйида яшашга мажбур бўлган. Армияда хизматни ўтаб қайтгач, $700 қарз олиб эшикма-ешик юриб шампун сотиб кун кўради.
 8. До Вон Чанг ($5 млрд, сентабр 2013)
1981-йили хотини Жин Соок билан Кореядан Америкага кўчиб келишгач, До Вон бир вақтнинг ўзида 3та жойда қоровуллик, ёқилғи қуювчи ва кофе-шопда сотувчилик қилиб пул жамғаради. 1984-йилда ўзининг энг биринчи кичкина кийим дўконини очишга эришади. Ҳозирда у бутун дунёга машҳур бўлган Форевер 21 кийим брендининг асосчиси ва бошқарувчиси сифатида хизмат қилади. Бу бренднинг 480та савдо бўлимлари бўлиб, 2011-2012 йилда $3миллиардлик савдо қилди.
9. Ралп Лаурен ($7.7 млрд, сентабр 2013)
Коллежни ташлаб ҳарбий хизмат вазифасини ўташ учун кетади. Кейинчалик у ҳисоботчи лавозимида иш юритади. Кунлардан бир куни эркаклар учун турли-хил кўринишдаги ва рангдаги галстуклар ишлаб чиқариш ҳақидаги орзуини 1967-йили амалга ошира олади ва муваффақият қозониб келгуси йилининг ўзида Поло фирмасига асос солади.
10. Франcоис Пинаулт ($15 млрд, сентабр 2013)
Ҳозирда мода оламининг энг машҳур магнатларидан бири бўлган Франcоис 1974-йили камбағаллиги туфайли қаттиқ калака қилиниши, унинг мактабни ташлаб кетишига сабаб бўлган. Пинаулт бизнес оламида “йиртқич” номи билан танилган. У фирмаларни қийин молиявий аҳволга тушиб қолган пайтида арзон гаровга сотиб олади ва шу фирмларни бошидан ўзгартириш билан йўлга қўяди. Пинаулт Гуccи, Стелла МcCартней, Йвес Саинт Лаурент ва Алехандер МcҚуеен каби брендларни ўзида жамловчи Керинг (собиқ ППР)нинг бош асосчиси ҳисобланади.
11. Леонардо Дел Веcчио ($15.3 млрд, сентабр 2013)
Леонардо оиласида 5фарзанднинг бири бўлган, лекин бева онаси уни боқишга қурби етмай болалар уйига топширган. Улғайгач, заводда машина қисмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланган. 23ёшга етганида, у ўзининг шахсий қуйма қолиплар устахонасини очган. Ҳозирда у дунёга машҳур Рай Бан ва Оаклей кўзойнакларини ишлаб чиқарувчи энг катта корхона эгасига айланган.
12. Георге Сорос ($20 млрд, сентабр 2013)
Георге она юрти Венгрияни ташлаб, 1947-йили Лондонга келган. Лондон Счоол оф Эcономиcс олийгоҳига ўқишга киради ва оффициант ва юк кўтарувчи вазифаларида ишлаб ўқиш ҳаражатларига пул топади. Ўқишни битириб бироз вақт давомида эсдалик совғаларини сотади, кейин эса Неw Ёрк банкига ишга қабул қилинади. Ҳозирда Георге машҳур сармоячи ва иқтисодчидир.
13. Ли Ка-Шинг ($31 млрд, сентабр 2013)
Хитойда туғилган, 15-ёшлигида отасидан ажралгач бир ўзи оиласини тебратишга мажбур бўлган. 1950-йилда Чеунг Конг Индустриесга асос солган. Пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхонаси тез орада кўчмас мулк қурувчи конгломератга айланган.
14. Гаролд Симмонс ($40 млрд, сентабр 2013)
Дунёнинг энг бой кишиларидан бири бўлган Гаролд электр токи ва сув таъминотига бўлмаган хароба кулбада катта бўлган. Техас универститетига ўқишга киришга муваффақ бўлган. Компанияларнинг аксияларини сотиб олиш ва сотиш билан машҳурлика ва бойликка эришган.
15. Ларрй Эллисон ($41 млрд, сентабр 2013)
Броклинда  туғилган, амакиси ва холаси томонидан Чикагода вояга етган. Холаси вафот этгач, коллежни ташлаб 8 йил давомида турли ишларда ишлаб юрган. Ва ниҳоят  1977-йилда барчамизга маълум ва машҳур Ораcлега асос солган.

манбаа: biznestrener.uz

 

Вам может понравиться

Добавить комментарий