Хотирамизнинг 7 “гуноҳи” (Эслаб қолиш йўллари)

Spread the love

Хотирамизнинг 7 “гуноҳи” (Эслаб қолиш йўллари) Христианлик дини таълимоти билан таниш инсонлар биладики унда 7 буюк гуноҳлар бор ва у гуноҳлар сизни ҳаётингизни ёмонлаштиришга олиб келади худди Исломий қараш бўйича “гуноҳи кабира” инсон ҳаётини заволга олиб келганидек.

Буни қарангки, миямизнинг энг асосий вазифаларидан бири бўлмиш хотирамизнинг ҳам 7 гуноҳи бор экан.   “Севен синс оф меморй” (Хотиранинг 7 гуноҳи). Бу китобнинг муаллифи Даниел Шактер бўлиб, у инсон Гарвард Университетининг Психология бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган ва ҳозирги кунда хотира соҳаси бўйича етакчи олим ҳисобланади. Шактернинг теориясига кўра кўпчилигимизнинг хотирамиз аслида бир хил кучга ега бўлиб, қуйида келтириладиган 7 гуноҳни бажаришдан ўзимизни тия олган тақдиримиздагиниа, еслаб қолишимизда яхши ўзгаришларга еришиш мумкин бўлар экан.   Бу ўзига хос камчиликлар ҳозиргача олимларни ажаблаништиришда давом этмоқда. Қизиғи шундаки, бу муаммоларнинг кўпчилиги ёш ўтиши билан кучайиши мумкин экан. Хотирамизнинг 7 та гуноҳи эса – қисқалик, паришонхотирлик, тўсқинлик, нотўғри белгилаш, таклифчанлик, ён босиш, қайсарлик ҳисобланади. Қуйида улар ҳақида қисқа тўхталаман ва кези келганда ечим ҳам беришга ҳаракат қиламан.   1. Қисқалик Хотирамиздаги маълумот жуда қисқа фурсатларда есдан чиқиб кетади, шунинг учун ҳам ёшликда олинган билим вақт ўтган сайин ёдимиздан чиқиб кетади. Масалан, сиз ҳам баъзида кечагина ўқиган адабий китобингизнинг қаҳрамонларини исмини эслашга қийналишингиз мумкин. Хаттоки эрталаб ўқиган мақолангизни сарлавҳасини эслай олмаслигингиз мумкин. Бундай ҳолатлар кўп учрайди ва уларга қараб хотирамизни жуда қисқа муддатли эканига амин бўлишимиз мумкин. Қисқа-муддатли хотирадаги ахборот узоқ-муддатли хотирага ўтмай қолади, оқибатида биз маълумотларни йўқотаверамиз. Хотирамизнинг қисқалигини илк бор Немис олими Эббингҳаус кашф қилган бўлиб, қисқача айтганда сиз ҳозир ўқиётган мақоланинг 90 % ини 30 кун ичида секин-аста унутасиз мабодо бу мақола ҳақида умуман ҳаёлингизга келтирмасангиз.   Хотирамиз вақт ўтган сари йўқолади. Бу нарса ҳар бир инсонда бўлади ва бундай хотирамиз хатосидан тушкунликка тушмай аксинча бу оддий ҳолат деб қабул қилинг, яъники сизни қисқа муддатларда эсдан чиқариб қолишингиз бу сиз учун эволуцион кечирим. Буни тан оласизми йўқми хотирамиз шундай яратилган. Фақатгина сиз хотирангиздаги маълумотни узоқ муддатли хотирага олиб ўцангиз кейин есингизда қолиши мумкин.

Ечим:  Эслаб қолмоқчи бўлган маълумотни тез-тез такрорлаб туринг. Ўқиган китобингиз қаҳрамонларини бошқа инсонлар билан муҳокама қилинг ёки биладиган маълумотингизни бошқаларга ўргатинг. Эсда тутингки: Такрорлашни еслаб қолинг ва еслаб қолиш учун такрорланг.

2. Паришонхотирлик Калитингизни, телефонингизни ва баъзида керакли хужжатларни  қаерга қўйганингизни еслай олмайсиз. Айнан улар паришонхотирликнинг енг оммабоп мисоллари ҳисобланади. Бунда еътибор бериш ва хотира ўртасидаги келишмовчилик келиб чиқади ва сиз бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ  ишни қилишингиз оқибатида иккаласига ҳам яхши еътибор бермаслигиз сабаб бўлади.   Паришонхотирликка яна бир асосий туртки бу фикрлаган пайтимизда миямизнинг кўзи кўрмаслигидадир. Кўзи кўрмайди деганимни сўзма-сўз тушунманг, айтмоқчиманки миянгиз фикрлаш билан банд бўлади, фикрга бор еътиборни беради ва сиз телефонингизни қўйган жойни “кўрмайсиз” . Оқибатида, мия кўрмаган нарсани эса эслай олмайди.

Ечим :  Бир вақтнинг ўзида бир нечта нарсага эътибор бермасликни ўрганинг, ҳозирда яшашни ва бир нарсага аниқ еътибор беришни ўрганинг. Яъни бирон-бир муҳим ишни бажараётганингизда диққатингизни бир жойга жамлаб ўзингизни консентрация қилишни ўрганинг.

 3. Тўсқинлик. Кимдир савол берсаю , у саволга жавобингиз шундоққина тилингизни учида турса. Жавобни биласиз, ва билишингизни ҳам биласиз лекин афсуски айнан ўша пайтда тилингиз айланмай қолади. Бундай хотирамизнинг кейинги гуноҳи бу тўсқинилк бўлиб, аян шу хато одамлар орасида жуда кўп учраб туради. Тилимни учида турибди деган ибора ҳам айнан мана шундан келиб чиқади. Тилингизни учида турадики , уни айта олмайсиз. Ҳаммага таниш ҳолат, албатта шундай эмасми?   Тўсқинликда сизга керакли бўлган хабарни йўлини бошқа хабар тўсиб қўяди. Бир кино эпизоди қаҳрамонини исмини эслай олмайсизда , аслида исми Отабек бўлса, миянгизга Машхур исми келаверади ваҳоланки, Машхур сўзи Отабек исми келишига тўсқинлик қилаётган бўлиб чиқади.

Ечим :  Умума олганда, изланишлар натижаси шуни кўрсатадики тилингизни учида турган сўзни ёки исмни сиз кўп ҳолатларда 1 минут ичида ушлаб олишингиз мумкин. Бу “гуноҳи кабира” хотирангизни суст ишласидан далолат бермайди аксинча инсон табиатида бўлиб турадиган бир ҳодисадир.

  4. Нотўғри белгилаш Дўстингиз айтмаган гапни у айтган деб олиб аслида  газетада ўқилган хабарни нотўғри белгилаб қўйишингиз мумкин. Нотўғри белгилаш деб хабар манбасини бошқа манбадан олганман дея миянгизни янглишишига айтилади. Баъзида шундай бўладики сиз аниқ ишонч билан манба тўғри деб оласиз, лекин охирида бундай эмаслигига амин бўласиз. Нотўғри белгилаш бу ёш ўтган сайин кўп учрайдиган муаммога айланади негаки ёши қари инсонларда кўпинча хотиралари ҳам заифлашиб қолади ва улар фикрларини тез ўзгартиришга мойил инсон бўлиб қоладилар.   Бу нарса уятга солиши, ҳижолат қилиб қўйиши, ва ҳаттоки жахлингизни чиқариши мумкин: лекин бу оддий ҳолат бўлиб хотиранинг касаллиги эмас. Ҳамма ёшдаги инсонларда бу муаммо учрашини ўйлаб ўзингизни тинчлантиришингиз ҳам мумкин.

Ечим :  Бундай ҳолатда тарихга қайтинг, лентани орқага қайтариб бошидан нималар бўлганини эслаб кўринг агарда сиз ҳақиқатдан ҳам тўғри топа олсангиз

5. Таклифчанлик Тарихдан маълумки, суд жараёнларида, гувоҳнинг берган кўрсатмалари энг кучли далиллардан бири ҳисобланади. Лекин буни қарангки , сезиларли даражада кўплаб ҳолатларда гувоҳ томонидан берилган кўрсатма нотўғри бўлиб чиқмоқда. АҚСҲда нечта инсонлар ўзлари “емаган сомсага пул тўлашга” мажбур бўлишмоқда, айнан ёлғон хотираларга асосланган маълумотлар сабабли!   Бунга асосий сабаб деб миямизнинг структурасини келтиришимиз мумкин. Яъни миямиз шундай яратилганки доимо ўзига мослаб такифлар беришни бошлайди (хоҳлайди), ўзидан ўзи янги хотираларни фантазия қилиб юборади ва оқибатда “ёлғон хотираларга бизни дучёр қилади”, бу қайсидир маънода нотўғри белгилашга алоқадор ҳисобланади.   Хаттоки, гувоҳнинг кўрсатмасини сўроқ-саволлар орқали ҳам ўзгартириб юбориш мумкин екан. Бу ҳақида ўқиганимда озгина ҳайрон қолгандим лекин бу факт экан. Др Елизабет Лофтус тажрибалар орқали тўғри ва нотўғри саволларни гувоҳларга бериш натижасида уларнинг хотираларида ўзгаришлар содир қилган екан негаки савол-жавобларда гувоҳларнинг мияси таклифчанлик оқибатида хотирасида ўзгаришлар содир бўлар экан. Ҳозирда жаноб судялар ва ҳуқуқшунослар бу муаммодан тўлиқ ҳабари бор ва гувоҳнинг кўрсатмаларига ўта еҳтиёткорлик билан қарашмоқда.

Ечим :  Баъзида хотираларимиз ёлғон хотиралар беришга мойил бўлади, ва бу ҳамма ёшдаги инсонларда учрайди. Хотирамиз номукаммал яратилганлигида ҳам қандайдир ҳикмат бордир, балким. Ким билсин? Келажакдаги 10-20 йиллик тадқиқотлар нега биз бу муаммоларга дучор бўлишимизни тушунтириб берар.

6. Ён босиш Эксперимент қилиб кўринг. Икки дўстингиздан сўрашингиз мумкин ва улар мактабдаги сўнги қўнғироқ ҳақида ўз фикрларини бериши мумкин ва бу ерда иккала фикрнинг бир биридан фарқ қилиш даражаси анча юқори бўлишига ўзингиз гувоҳ бўласиз. Мисол учун, дўстингиз кимнидир нутқини қизиқарли деб билиши мумкин ва сиз еса уни аниқ зерикарли деб сезгансиз ёки бир гуруҳ ўқувчилар сўнги қўнъғироққа умуман ҳиссий ёндашмаган ва битираётганидан  умуман ҳафа ҳам бўлмаган деб ҳисоблайсиз. Лекин дўстингиз аксинча улар жуда ҳиссиётга берилиб, хаттоки йиғлаб ҳам юборишган дея факт келтириши  мумкин. Хўш, бу ерда кимнинг фикри тўғри? Буни айтишнинг деярли иложи йўқ  , негаки бизнинг хотирамиз доимо бир томонга ён босишга мойил яъники хотира есда қоладиган ҳодиса айнан қабул қилувчининг дунёқараши орқали қабул қилинади. Сизнинг шахсиятингиз, кайфиятингиз, қарашларингиз ва тажрибангиз ҳаммаси сизнинг хотирангизга бошқача рангбаранглик бериши мумкин.   Одатда биз фикрлар эканмиз ҳис қиламиз ҳам,ва ҳис қилганимизда беихтиёр олдинги ҳисларимиз ҳозирги фикрашимиз ёки еслашимизга ўз таъсирини ўтказади. Шундай экан, хотирамиз доимо ён босишга мойил ҳисобланади , лекин бу бизнинг хотирамиз холис бўлмаслиги мумкин деганидир.   Ечим :  Хотира бу видео камера сингари ҳақиқий ҳаётни тасвирга холисона туширади деб сиз ҳеч қачон ўйламанг. Кимдур сизга дунёни ўз кўзингиз билан кўрасиз деса ҳам ҳайрон қолманг. Аслида ҳам шундай ва ким биландир хотиралариз айнан бир воқеа юзасидан икки хил чиқса ҳам ажабланманг. Шунчаки, ҳодисани таҳлил қилиб кимнинг хотираси ён босаётганига эътибор бериб, хабарга холис қарашингиз мумкин.

7. Қайсарлик Кўп инсонлар эсдан чиқариб қўйиш ҳақида хавотирга тушади, лекин шундай инсонлар борки унутмоқликни жуда ҳам хохлайди , аммо буни иложи йўқ. Баъзида миямиз шундай қайсарликлар қилади унга асти чидай олмаймиз. Еслама деб айтган нарсаларни эслата веради, қайсидур мудхиш воқеа хотирамизнинг чуқур қаърида ўрнашиб қолган бўлса, уни баъзан минг уринсак ҳам есдан чиқара олмаймиз.   Фобия ёки баъзиги қўрқинчли ҳолатларнинг хотираси миямизда ўрнашиб олганлиги учун биз уларни унута олмаймиз ва қўрқишни давом эттираверамиз. Қанийди иложи бўлса, хотираларингизни кесиб ташласангиз-у , уларни кейин умуман эсламасангиз эди. Агарда кимдур шундай асбобни ҳам кашф қилса , аминманки, у инсон миллионлар тагида қолиб кетади.

Ечим :  Унутмоқчи бўлган хотираларни унутишга ҳаракат қилманг. Бундай ҳаракат тескари натижага олиб келади ва ўша хотираларни яна ва яна жонлантиради. Оддий бир мисол : Оқ айиқни ўйламасликка ҳаракат қилингчи!!! Кўрдингизми, шунчаки хотираларни ўз ўрнига қўйинг, хотирамизнинг биринчи хатосини есланг, албатта, вақт ўтган сайин у хотира сизни камроқ безовта қилишни бошлайди.   Хулоса қилсак, инсон сўзининг асл маъноси бу хато қилувчи деб. Яъни хато қилиш бу миямиз ва хотирамизга, инсон зотига хосдир. Энг қизиқарлиси, бу хотира хатоликлари табиат томонидан бизга атайлаб берилганми ёки биз уни  ўзимизники қилиб олганмизми? Бу саволлар ҳали бери олимларни кўп ўйлантириши аниқ лекин бу хотирангиздаги айрим нуқсонларни, номукаммалликни тан олиб, уларни янглишиб хотира сусайишига рўкач қилмаслик еса мени ушбу мақоламнинг асосий мазмунини ташкил етади. Зероки, буни англаш сизни хотира ҳақидаги хавотирларингиз олиб ташлайди ва бехавотирлик бахтли ҳаёт кечиришнинг бир белгиси бўлиб ҳизмат қилади.
Мақола www.ақл.уз сайтидан олинди,
Манбаа: aql.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий