Учадиган Мотоцикил хақида эшитганмисиз?

Spread the love

Австралиялик кашфиётчи Кристофер Маллоу уча оладиган мотоцикл яратди.


“Ҳовербике” деб номланувчи бу қурилма 3000 метр баландликда соатига 160 километр тезликда уча олади. Бошқарилиши жуда қулай ва осон мазкур учувчи-мотоциклга хавфсизликни таъминловчи қурилма ўрнатилган. Асли касби учувчи бўлган Маллоунинг сўзларига қараганда, унинг бу ихтироси шаҳар йўлларидаги тирбандликка барҳам бериши мумкин.


Ўзига хос дизайнга эга бундай янги транспорт воситасининг оғирлиги 270 килограмм. Кашфиётчининг таъкидлашича, БМW двигатели ўрнатилган бу мотоцикл 45 дақиқа уча олиши мумкин.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий