Сиз вақтингизни қандай ўтказасиз?

Spread the love

Ҳар бир жуфтлик вақти-вақти билан учрашувга чиқиши ва бирга вақт ўтказиши керак. Аммо, сизнинг бюджетингиз чегараланган бўлса, учрашувда нима билан шуғулланишни топиш қийин. Нима билан шуғулланишни топишдан кўра, балки муносабатларга эътиборли бўлиш керакдир?

Оҳирги вақтда учрашувлар шундай кўринишга эга: қиммат ресторанда ажойиб тушлик, кинога тушиш ёки кутилмаган саҳоҳат ва албатта бошқа нарсалар. Албатта буларнинг ҳаммаси жуда яхши, аммо уларсиз ҳам яхши вақт ўтказиш мумкин. Балким севган инсон билан кечки овқатни бирга тайёрлаш ёки биргаликда уйда фильм томоша қилиш яхшидир?

Учрашув бу сиз сарфлашга тайёр бўлган пул миқдори эмас, балки бир бирингизга беришингиз керак бўлган муносабат ва вақтдир. Тўғри, сиз қиммат ресторанга бормассиз ёки узоқ саёҳатга чиқмассиз, лекин энг муҳими шунчаки муносабат учун вақт топа олишдир.

Муносабатга эътибор қаратиш оиланинг жуда муҳим омиллари саналади. Чунки шу орқали фарзандларимизга ҳам яхши тарбия бера олиб, келажак учун керакли инсонлар қилиб тарбиялашимиз мумкин. “Нима эксанг, шуни ўрасан” деганларидек, агарда мустаҳкам оила қуришни истасанг, муносабатга эътибор бер ва уни ривожлантир!!!

манбаа:megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий