Маънавий ҳаётдаги иллат ёки қуролга айланган – ахборот ҳақида

Spread the love
 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида таъкидланганидек, ”бугун биз тез суръатлар билан ўзгариб бораётган,инсоният ҳозирга қадар бошидан кечирган даврлардан тубдан фарқ қиладиган ўта шиддатли ва мураккаб бир замонда яшамоқдамиз”.
“Ахборот асри” деб ном олган хозирги даврда ахборот энергия манбалари, табиий бойликлар қаторида стратегик ресурсга айланмоқда.
 Мутахасислар бир овоздан, ахборот тараққиётнинг бош омилига айланганини қайд қилишмоқда. Бу эса ахборот маконидан ва оммавий ахборот воситаларидан турли кучларнинг сиёсий ва геосиёсий вазифаларни ҳал қилиш учун “куч ишлатиш йўли” билан эмас, балки бошқача йўл билан фойдаланишга имкон берамоқда. Ахборотнинг жамият ҳаётидаги роли мислсиз даражада ўсишини башорат қилган немис файласуфи Освальд Шпенглер ХХ аср бошларида “Европа инқирози” асарида ёзганидек, бугунги кунда “жаҳоннинг икки ёки уч газеталари провинциал газеталарнинг фикрини ва уларнинг ёрдамида “халқ иродасинини йўналтириб”  турибди. Журналистлар кўпдан бери қарийиб ҳар бир низонинг учинчи томонига айланиб қолдилар. Унинг натижалари кўп жихатдан ОАВнинг қайси томонни қўллаб-қувватлашга мойиллигига боғлиқ.  Олимлар урушга муносабатнинг ўзгарганини айтишар экан, қуролнинг янги тури кашф қилинганлигини таъкидлашмоқда. Бу қурол – ахборотдир. Бундай қурол ёрдамида инсоннинг онги ва қалби нишонга олинади. Бу қурол ёрдамида онгга берилган зарбалар кишини адаштиради, уни ўз манфаатларига зид ҳаракат қилишга ундайди. Шу тариқа нафақат  миллат турмуш тарзи, балки унинг яхшилик ва ёмонлик, оқ ва қора, савоб ва гуноҳ, рост ва ёлғон ҳақидаги тасаввурлари ҳам ўзгаради. Ахборот жараёнларининг ҳозирги низоларнинг боришига таъсирини ўрганаётган тадқиқотчиларнинг фикрича, ҳамма нарса ОАВларини назорат қилиб  турувчи оз сонли кишилар томонидан ҳал этилади.  Бир сўз билан айтганда, ўзбекларнинг “оғзи қийшиқ бўлса ҳам бойнинг ўғли гапирсин” мақолини ҳозирги замон исботлаб турибди. Шу тариқа оқ нарса қора дейилмоқда, хоинлардан қаҳрамонлар яратилмоқда. Мамлакатимиз ҳақида, унинг обрўсига путур етказувчи ишончсиз маълумотлар ва ўзбек халқининг тарихи, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатувчи  ишонарли бўлмаган  ахборотлар ҳам айнан  сотқинлар томонидан тарқатилмоқда.  Бундан бир неча  йиллар чамаси Шимолий Кореянинг икки дипломати хорижий давлатлардан бошпана сўрашган эди. Аслида қасамёдга ҳиёнат қилган ўша дипломатлар хақиқий хоинлик, сотқинлик қилишган эди. Аммо жаҳон матбуоти буни қаҳрамонлик сифатида талқин қилишган эди. Ёки   бўлмасам, биринчи жаҳон уруши даврини олайлик. Ўшанда меньшевиклар ватанни ҳимоя қилишга чақиришган бўлса, большевиклар фуқаролар уруши чиқаришга даъват қилишган, яъни аввал  “шоҳни ағдариб, кейин душманга қарши курашамиз” дейишган эди. Нима учундир большевикларнинг ватанга ҳиёнати 70 йил давомида қаҳрамонлик сифатида талқин қилинди.  Тарих китобларидан Чингизхоннинг Мовароуннахрга ҳужуми ҳақида кўп ўқиганмиз. Урушни келиб чиқишида айрим тарихчилар Мухаммад Хоразмшоҳни, айримлар унинг онаси Турконхотунни, яна бошқалари эса Ўтрор хокими Қайирхонни, бошқа бировлари эса Чингизхонни айблашади. Лекин уларнинг ҳаммаси бир нарсада қаттиқ янглишадилар. Чингизхон ҳар қанча кучли саркарда бўлмасин, у минтақа географиясини, шаҳарларга олиб борувчи йўлларни, серунум ерларни билмасди. Бунинг учун унга ўзимиздан чиққан сотқинлар ёрдам беришган. Муҳаммад Хоразмшоҳдан аламзада бўлган Маҳмуд Яловоч сингарилар ғайридинлар хизматига кириб, ўзларининг ғаразли ниятларини амалга оширдилар. Ватанфурушлар Чингизхонга Мовароуннаҳрга олиб келадиган ҳамма йўлларни, зарур маълумотларни  етказиб беришгани оқибатида юрт таланди, бойликларимиз талон-тарож қилинди. Тараққиёт 200 йил орқага кетди.  Форслар шоҳи Доронинг сотқин Бесс томонидан ўлдирилиши ҳам Искандарнинг минтақага “зафарли” юришига сабаб бўлган  эди. Тарихчилар бир нарсада якдил фикр айтишади. Сотқинларнинг ҳаёти  хар қандай замонда аянчли якун топган. Маҳмуд Яловоч ўз юртида қабри хўрланишини сезиб, узоқ юртларда  хор-зорликда  ўлишни афзал кўрди. Сотқинлар хизматидан фойдаланиб бўлгандан сўнг  барча саркардалар  уларни ўлдириб юборгани ҳам айни ҳақиқат.  Ҳозирги кунда ҳам Махмуд Яловочлар оз бўлсада топилиб турибди. Энди улар юзларидаги шарм-ҳаёни, уятни, тўғрироғи шу пайтгача  кийиб келган ниқобларини олиб ташлаб инсон ҳуқуқларидан, демократиядан сафсата сотишмоқда. Сотқинларни бир сўз билан ҳасадгўйлар деб атасак ҳам бўлади. ”Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида ёзилганидек, “одамзот ва жамият ҳаётида оғир асоратлар қолдирадиган ҳасад туйғуси авваламбор бошқаларни кўролмаслик, уларнинг ютуғидан қувониш ўрнига, қандайдир куйиниш, ичиқоралик оқибатида пайдо бўлади”. Сотқинлик  ҳам, хоинлик ҳам ичиқоралик оқибатида келиб чиқади.Улар ниқобларини ўзгартиргани билан бир нарса равшан, қайсидир асарда ёзилганидек, “сотқинлар сотқин бўлиб туғиладилар, сотқин бўлиб ўладилар. Сотқинни тарбиялаш, қалтис йўлдан қайтариш мушкул”.  Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият-енгилмас куч”  асарида маънавий ҳаётимизга жиддий хавф соладиган сотқинлик иллати ҳақида ҳам тўхталиб ўтар эканлар, “шахсан ўзим бу иллатдан жирканаман. Шу иллатга чалинган одамни кўрарга кўзим йўқ” деб ёзадилар, ҳамда “мен ҳар қандай ёвузликни сотқинликдан кўраман. Эзгулик ва ҳақиқатга садоқати бўлмаган, уларга ишонмаган одам қўрқинчлидир. Табиатида сотқинлик хусусияти бўлган одам раҳбарлик курсисига ўтириб қолса борми, у ерда осойишталик йўқолди, деяверинг” деб таъкидлаб ўтадилар. Муаллиф тўғри қайд қилиб ўтганидек,  “иккита одамнинг, иккита мамлакатнинг ўртасидаги урушни ҳам айнан шундай одамлар бошлаб беради. Шу боис бундай одамлардан огоҳ бўлишимиз, уларга ёнимизда ўрин бўлмаслиги лозим”.  Ҳамкасбларимиздан кимдир “дунёда сотқинлар партияси, сотқинлар синфи тузилса, улар дарров хукмронликни қўлга оладилар. Улар кўнгил мулкида уруш бошлайдилар. Дунёда холсизлик бошланади. Бундан Худо асрасин!” деган эди .  Бугунги кунда халқаро майдонда турли сиёсий кучлар ўзларининг миллий ва стратегик режаларига эришиш учун, эрамиздан аввалги 6 асрда яшаб ўтган файласуф ва ҳарбий арбоб Сунь Цзи ёзганидек, хоин ва сотқинлардан фойдаланишмоқда. У ўз саркардаларига,  “энг қабиҳ ва разил одамлар билан ҳамкорликдан фойдаланинг”, деб маслахат берган эди. Сиёсий кучларнинг узоқни кўзлаган асл мақсадларини ўз вақтида сезиш ва англаш катта аҳамиятга эга. Шу сабабли “Юксак маънавият-енгилмас куч” китобида ёзилганидек,  “Агар биз аҳил бўлсак, эл-юрт манфаати йўлида бир тану бир жон бўлиб яшасак, ўзимиздан сотқин чиқмаса, ўзбек халқини ҳеч ким ҳеч қачон енга олмайди”.

манбаа:  http://sharh.uz/ Шарофиддин Тўлаганов

Вам может понравиться

Добавить комментарий