Икки оёғидан айрилган чемпион

Spread the love
Дунё кенг, одамлар турфа. Умр эса оқар дарё. Гоҳида тақдир сўқмоқларидаги кичик тўсиқларга, баъзан кўнгилга етган оғриқларга дош бера олмайдигандек ҳайиқасан киши.

Аммо  орамиздаги матонат соҳибларининг ҳаётга интилишини кўриб, дилимиз тубидаги нурли келажакка умид, яхши кунларга бўлган ишонч ва асосийси, ўтган кунларимизга шукроналик ҳисси куртак ёзаётганини сезамиз.

Саҳифамизнинг бугунги  қаҳрамони – Ирек Зарипов ана шундай «метин ирода» соҳибларидан.

Қайта туғилиш

1983 йилнинг 27 мартида Бошқирдистонда дунёга келган Ирек Айратович Зарипов, бошқа тенгқурлари сингари орзулари осмон, навқирон йигит эди. Болалигидан компьютер дастурчиси бўлишни орзулаган ўсмир йигит ҳаётида юз берган мудҳиш ҳодисадан мўъжиза сабаб омон қолди. 2000 йил кутилмаганда содир бўлган бахт­сиз ҳодиса Ирекнинг ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди. Буни қарангки, бор-йўғи 17 баҳорни қарши олган йигит, «МАЗ» юк автомашинаси остида қолиб кетди ва бир лаҳзада иккала оёғидан ҳам айрилди. Бироқ…

«Муваффақиятларим сабабчиси – оилам!»

Мусобақалар давомида мени меҳри билан фақат олға ҳаракатланишимга сабабчи бўлган рафиқам Лена билан болаликдан дўст эдик, — дея муҳаббат тарихини юзида табассум билан хотирлайди у.

Аммо вақт ўтиши билан йўллари айро тушган бўлса-да, 2006 йил тақдир қайта учраштирган жуфтлик, имкониятни қўлдан бой беришни исташмади ва турмуш қуришга қарор қилишди. Ҳозирда бир ўғил ва бир қизнинг ота-онаси бўлган Лена ва Ирек ҳақиқий маънода бахт нашидасини суришмоқда.

Ирода синови

Оғир руҳий тушкунлик ва кучли дардни енгиш осон кечмаган бўлса-да,  онг-шуурида мустаҳкам иродасини тарбия қи­ла олган Ирек, 20 ёшида бўш вақтини шунчаки банд қилиш учун турли спорт турларида ўз имкониятларини синаб кўришга ахд қилди. Аввалига енгил ва оғир атлетика, сузиш, стол тенниси ёрдамида саломатлигини мустаҳкамлаш истагида бўлган тириш­қоқ йигит, 2004-2005 йиллар Бош­қирдистон параолимпиада мавсуми терма жамоасида Россия шарафини ҳимоя қилиб, олдинига енгил атлетика, кейинчалик мутахассислар тавсияси билан чанғида учиш ва биатлон (чанғида югуриш ва йўл-йўлакай милтиқ отиш спорти)да ўзини синаб кўрди. Тўрт карра параолимпиада ғолиблиги, 2010 йилги Ванкувер олимпиада совриндори бўлишдек шарафга эга бўлди. Шунингдек, спортдаги муносиб ўрнини кўрсатиш билан бир қаторда, атрофидаги кичик бир муаммолар туфайли ҳаётга қизиқиши йўқолган инсонлар учун қийинчиликлар зарбига дош бера олган ирода ва матонат намунаси бўла олди.

Оғриқларсиз ғалаба бўлмайди

Муваффақиятлари ҳақида сўз борар экан, Ирек Зарипов, шундай дейди: «Орамиздаги кўпчилик одамлар, минг афсуски, ҳаёт қадрини билмайди. Ишдан четлатиш, суюкли инсонидан айрилиш ва яна бир қанча кичик муаммолар… Омадли тасодиф туфайли омон қолганимдан сўнг, узоқ вақт бахт жумбоғи калитини топишга уриндим. Шунда тушундимки, айни дамда сиз қатори нафас олаётганимнинг ўзи ҳам энг катта бахт экан! Оғриқлар ва йўқотишлар эвазига ўзлигимни топдим. ўалабага эришишни истасангиз, тақдир зарбаларига муносиб жавоб қайтаринг. Токи, сизни йиқитмоқчи бўл­ган довуллар қаддингизни букса ҳам, синдиришига йўл қўйманг!»

манбаа: http://www.bekajon.com

Вам может понравиться

Добавить комментарий