Исфандиёрхон қиличи эвазига қурилган шифохона

1910 йилда Хива хони Исфандиёрхон ва бош вазир Исломхужа Санкт – Петербургга борганларида ажойиб шодиёнанинг устидан чиқишди. Шу куни император саройида валиахд шахзоданинг туғилган куни нишонланаётган эди. Яхшиямки, Исфандиёр гарчи хон бўлсада, ёшлигидан қилич ясашга ихлос қўйган экан. Уша сафарда у ўзи соф олтиндан ясаган қилични Петербургга олиб борганди.

Похожее изображение

Шодиёнадан сўнг шахзода билан императорнинг қувончи чексизлигини кўрган хон ва вазир бу йилги божни олиб келганини айтишади. Ўғлининг айнан хон келтирган совға боис касалдан фориғ бўлаётганини сезган император қувонганидан бир йиллик бождан воз кечиб юборди. Кейин эса бош вазир Исломхужа император Николай II қарата гап бошлайди.

– Унда бизга рухсат берсангиз, – Хивада шахзода Алесейга бағишлаб, бир шифохона бунёд қилсак. Токи, унда даволанган киши шахзодага дуо ўқиб, унинг ҳам мудом соғ бўлиб юришини тиласалар. Навбатдаги гапни эса хон Исфандиёр олиб – Кейин, олий хазратлари, почта ва телеграфхонаям қурсак, Санкт – Петербург билан алоқа ўрнатиб, бугунгига ухшаш ҳар бир қувончли кундан бохабар бўлиб, совға – саломлар билан келиб турардик, – деди император Николай 2 га. Шу тахлит 1910 йилда қилич эвазига шифохона қурилишига Санкт – Петербургдан рухсат олинади. Баёний “Шажараи Хоразмшохий” асарида “Асфандиёрхон Урганч дарвозасидан Янги Урганчга олиб бориладиган йўлнинг шарк тарафида вилоятнинг беморлари даволанишлари учун васеъ доруш – шифо бино қилмоқни Рахимберганга топширди ”, дея ёзганди. Табиийки, барпо этиладиган шифохона замонавий холда бунёд қилиниши лозим эди. Шу боис, бош вазир Исломхужа Москва шахридаги Солдатенков шифохонасига бориб, иншоаатнинг қурилиш услуби ва лойихасини кўздан кечирди. 1911 йилда Исфандиёрхон Москва шахри мэри Гучковдан шифохона бунёд қилиш учун лойиха тайёрлашда ёрдам беришни сўраган. У бўлса уша пайтда Россия империясида донги кетган меъмор Рооп номзодини тасвия қилади. Исломхужа Москвага бориб, Рооп билан маслахатлашади. Шундан сўнг Рооп бор билимини ишга солиб, 1911 йилнинг сентябрида лойихани Хивага юборади.

Картинки по запросу Хивада бино этилган хастахона

Ушбу сурат Хива хонининг Романовлар сулоласининг 300 йиллиги нишонланганда Санкт-Петербургга қилган сафари пайтида

Лойихага кўра, бино учта алохида корпусдан – шифохона биноси, ошхона ва тиббиёт хизматчилари учун турар жойдан иборат бўлган. Лойихага кўра, шифохонани қуриш учун уша вақтда 250 000 сум пул керак бўлган. 1913 йил сентябрда эса шифохона ишга шай холга келтирилиб, хон ўзи ясаган қилич эвазига барпо бўлган бу шифохона учун халққа тўй беради. Шу тарзда 1913 йил 23 сентябр куни тантанали равишда очилган шифохона бепул иш бошлайди. Унинг шифокори Москва университетини тугатиб, Самара губерниясида ишлаб тажриба орттирган, ички касалликлар, жаррохлик ва куз хасталиклари бўйича мутахассис Алексей Фёдорович Анисимов эди. Аёлларни даволаш учун Фарғона вилоятида участка фельдшер – акушерлик бўлимида ишлаган Умми Гулсум Асфандиёрова чақирилади. Шифохона бепул иш бошлагани боис, дастлабки уч ойда беморлар сони ортиб борган. 1914 йилнинг 1 январидан шифохона пуллик қилингани сабаб, аста секин мурожаат қилувчилар сони камая бошлаган.

Шу тахлит 1913 йилда Хивада илк бор замонавий шифохона ишга туширилади. Унинг пештокига кўк кошин плиткаларда шундай сўзлар битилган подшохи аъзам императури хазратларининг валийахдлари шахзода, улуғ князь Алексей Николаевич жаноби олийнинг номларига Саййид Исфандиёрхоннинг тарафларидин Тоза Хивакда бино этилган хастахона. 1331 хижрий. Ушбу сўзлар бугун ҳам Хивага борган ҳар бир сайёҳга Исфандиёрхон ясаган қилич эвазига шифохона қад ростлагани тўғрисидаги тарихий воқеани сўзлаб туради десак янглишмаган бўламиз.

Вам может понравиться

Добавить комментарий