iPhone 6S учун буйрагини сотган йигит бу гал миясини сотувга қўйди

Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларининг хабар тарқатишича, Мумбай шаҳрида истиқомат қилувчи Сомеш Бандуквала Apple’нинг чинакам мухлиси сифатида ҳаммани ҳайратлантиришда давом этмоқда.
У 2015 йилда iPhone 6S смартфонини сотиб олиш учун буйрагини сотган эди. iPhone SE’ нинг сотувга чиққанини эшитган Сомешнинг пайтавасига қурт тушиб, у бу гал мазкур қурилмани сотиб олиш истагида электрон савдо нашрларига ўз миясини сотувга қўйиши тўғрисида эълон берган.

iPhone 6S учун буйрагини сотган йигит бу гал миясини сотувга қўйди

Сомеш сўнгги йилларда Apple қурилмалари учун бир неча минг рупия сарфлаган. Айни кунда унинг коллекциясида бир нечта айфон, айпед, Macbook, Apple watch ва бошқа гаджетлар мавжуд. «Унинг бўм-бўш мияси кимга ҳам керак? Бу мияда заррача ақл бўлганида шу матоҳларни деб саломатлигидан воз кечармиди?» дейди Сомешнинг опаси Сония куйинчаклик билан. Сўнгги йилларда Хитой ва Ҳиндистонда буйрагини пуллаш эвазига электрон қурилмаларни харид қилаётган ўтакетган мутаассиб ёшлар сони ортиб бормоқда. Хусусан, бундай воқеа илк маротаба 2012 йилда Хитойда iPhone ва iPad 2 гаджетларини сотиб олиш истагида бўлган ўсмир билан қайд этилган.

Вам может понравиться

Добавить комментарий