Instagram’нинг янги функциясидаги хатолик сабабли бошқа фойдаланувчининг маълумотларини кўриш имкони бўлмоқда

 Аввалроқ Instagram’нинг янги версиясида бир нечта аккаунтдан фойдаланиш имкони яратилгани ҳақида kun.uz сайти хабардор қилган эди.

Android Central  берган хабарга кўра, янги функциядаги хатолик туфайли ундан фойданиш вақтида фойдаланувчилар бошқа аккаунт эгасининг билдиргиларини кўриши мумкин.

Бордию икки ва ундан ортиқ фойдаланувчилар умумий қўшимча аккаунтдан фойдаланишса, улар бир-бирларининг асосий аккаунтига келган билдиргиларни ҳам кўра олишлари мумкин.

Вам может понравиться

Добавить комментарий