Инсонни қўрқувга соладиган дахшатли сирли кўллар


Камеруннинг шимоли ғарбий қисмида Манчум номли мамлакат таркибига кирувчи департамен бўлиб унинг худудида Ньюс дея аталган инсонларни қўрқувга соладиган кўл мавжуд. Ньюс кўлида 1986 йилнинг 21 август куни ҳали шу кунга қадар кузатилмаган дахшатли ҳолат рўй беради. Кўлдан 21 август куни тунда ўз ўзидан бўлутсимон тутун кўтарилади. Бу тутун эса ўзида барча тирик жонзот учун ўта заҳарли ҳисобланган диоксид углерод газини сақлаган. Заҳарли газ билан тўйинган тутун Ньюс кўли атрофидаги 27 км узоқликгача бўлган ҳудудни қамраб олади. Унинг натижасида эса шу ҳудудларда истиқомад қиладиган 1700 киши фожеавий тарзда бир кечанинг ўзида заҳарланиб ҳалок бўлади. Бундан ташқари барча ҳайвонлар ҳам, ҳатто майда ҳашоратларгача қирилиб кетади. Фожеани ўрганган мутахассислар кишиларнинг сирли ўлимида кўлнинг уйқудаги вулқон кратерини қоқ марказида жойлашганини сабаб қилиб кўрсатишган.

Танзаниянинг шимолидаги Аруши вилояти таркибига Натрон номли кўл ҳам киради. Ушбу кўл ўзининг фламинголари билан машҳурдир. Аниқ маълумотларга қараганда Натрон кўли минглаб Фламинголарнинг кўпайиш жараёнига ҳам гувохлик қиларкан. Шунингдек ўша фламинголарни ўлдириб кейин мумиёлаб ўз бағрида олиб ҳам қоларкан.

Натрон кўлининг оч қизил рангдаги холати ва унинг буғланиш жараёнида кўлга ҳеч қандай йиртқич жонивор яқинлашмас экан. Негаки Натрон кўлининг сувидаги водороднинг ва тузнинг ҳаддан зиёд ортиқлиги ундан сув ичишга келган жониворни шундайлигича ўлдириб қўймай уни шу ерда қолиб кетишига ҳам сабаб бўларкан.

Картинки по запросу Каинды казахстан озеро

Ўлик кўл дея аталадиган кўл Қозоғистонда жойлашган бўлиб у маҳаллий тилда Каинды номи билан тилга олинади. 1911 йилги зилзиладан кейин ҳосил бўлган мазкур кўл ҳакида жуда кўп сирли воқеалар мавжуд. Уларнинг аксарият қисми эса кўлда кишиларнинг сирли тарзда ғойиб бўлишидир. Шуниси қизиқарлики ўлик кўлда сув ҳарорати ёзнинг энг иссиқ кунларида ҳам бир хил яъни совуқ ҳолда бўлади ва бошқа сув ҳавзаларига ўхшаб ўлик кўлнинг ҳудуди қисқармайди. Каинды кўлининг яна бир томони унда тирикликдан далолат йўқлигидир. Янада аниқроқ айтганда ўлик кўлда ҳеч қандай жонивор яшамайди.

Мафия тарихининг ватани сифатида эътироф этиладиган Италиядаги Сицилияни эслаган бўлсангиз керак. Бу ерда Ўлим кўли номи билан аталадиган кўл мавжуд бўлиб у ўзининг кислотаси билан барчани дахшатга солади. Кўлда умуман ҳаёт йуқ. Бўлиши эса мумкин эмас. Айтишларича бир вақтлар Италия мафияси ўз душманларидан қутилиш мақсадида шу кўлдан фойдаланган экан. Яъни душманларини шу кўлга ташлашган. Кўл эса уни саноқли дақиқаларда йўк қилган. Сувдаги кислото миқдори нафақат тирик жонзот балки темир буюмларни ҳам эритиш имкониятига эга.

Вам может понравиться

Добавить комментарий