Иккинчи жаҳон уруши сўнгидаги қонли ҳийлалар

Иккинчи жаҳон урушининг даҳшатли оқибатлари ҳақида қанчалик кўп гапирмайлик кундан кунга уни ҳали айтилмаган фожеавий кўриниш касб этган ҳодисалари яна бўй кўрсатаверади.

1945 йилнинг 2 май куни немис фашистларнинг бутунлай мағлуб бўлгани маълум бўлади. Худди шу куни Гитлернинг ўнг қўли Генрих Гиммлернинг буйруғига биноан Берлинга яқин ҳудудда жойлашган конслагерларда ўз ўлимини кутиб ётган маҳбуслар Немисларнинг йўловчи ташишга мўлжалланган Кап Аркона кемасига чиқарилади. Кап Арконанинг пастки қисми эса 2 тоннадан ортиқ оғирликдаги бомбалар билан тўлдирилади ва кема сузишни бошлайди. Бундан асосий мақсад ҳеч бир маҳбус тирик қолмаслиги шунингдек уларни немислар деб уйлаб душман томон портлатиб юбориши лозим эди.

Картинки по запросу кап аркона корабль

Нақадар вахшийлик. 6000 дан ортиқ махбусларга эса 600 та конхўр “СС” чилар қўриқчи сифатида кемага чиқарилади. Кап Арконанинг бомба билан тўлдирилганини эса фақат Гиммлер ва яна саноқли кишиларгина билган. 1945 йилнинг 2 май куни йўлга чиққан Кап Аркона кемаси сувда бир кун ҳаракатланганидан кейин яъни 3 май куни худди Гиммлер иблисларча ўйлагандай Англия ҳаво кучларининг учувчилари томонидан портлатиб юборилади. Сўнги статистик маълумотлар кўра кемада бўлган 7000 га яқин маҳбусдан фақат 314 тасигина фожеадан омон қолган экан. Мана иккинчи жаҳон урушининг қонли ҳийлаларидан бири.

манбаа

Вам может понравиться

Добавить комментарий