Икки Ўзбекистонлик «Реал Мадрид» клубига таклиф этилди

Самарқанднинг Жомбой туманида яшовчи ака-укалар «Реал Мадрид» клуби халқаро спорт мактабига чақирилди, деб ёзмоқда «Халқ сўзи».

Ака-укалар Шуҳратжон ва Шоҳжаҳон Маматов меҳнат фахрийси Иван Кострикин ташкил этган туман ёшлар футбол жамоаси таркибида спорт сирларини ўрганишмоқда. Жамоа яқинда Болгарияда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги мусобақада ўз маҳоратини намойиш этишди.

– Қувонарлиси, халқаро мусобақада иштирок этган “Реал Мадрид” футбол клуби мутахассислари жамоамизга алоҳида эътибор қаратишди, – дейди мураббий И.Кострикин. – Айниқса, Шуҳратжон ва Шоҳжаҳоннинг ўзига хос ўйин услуби эътироф этилди. Мусобақа якунида бу икки ёш спортчиларимиз “Реал Мадрид” футбол клуби қошидаги халқаро спорт мактабида ўқишга таклиф қилинди.

манбаа: 7kun.info

Вам может понравиться

Добавить комментарий