Google – ҳақиди фактлар

Google– қидирув системасига оид сайт ҳисобланади. Қидирув системаси бу – фойдаланувчилар ўзига керакли бўлган матн (сўз)ни киритишади ва шу асосида қидирув системалари фойдаланувчи матни учраган сайтлар рўйҳатини чиқариб беради. Бу жуда қулай тизим ҳисобланиб, барча ёшдаги фойдаланувчиларга тегишли ва барча тиллларда керакли маълумотларни топишга имкон беради, албатта бу маълумотлар интернет тармоғига киритилган бўлиши лозим.Қидирув системалари интернет тармоғига киритилган ва қидирув тизимлари рўйҳатидан ўтган сайтлар ичидан керакли ахборотларни қидиради. Бу тизимларга YANDEX, YAHOO, GOOGLE ва ҳаказоларни мисол қилиш мумкин. Қидирув тизими нима эканлигини билиб олдингиз, энди Google қидирув тизимига оид фактлар билан танишиб, ўзингизга қўшимча маълумот олишингиз мумкин:

1.Google компаниясини асосчилари Ларрий Паге ва Сергей Брин ҳисобланади.

2.Ларрий Паже ва Сергей Брин Паже Ранк теҳнологиясига патент олгач, ўз компанияларини Alta Vista компаниясига 1 млн долларга сотиб юбормоқчи бўлишди, лекин Alta Vista бу таклифни қабул қилмайди ва ўзига кучли рақобатчи яратиб олди.

3. PageRank теҳнологияси кодларида 500 млн га яқин ўзгарувчилар ва 2 млрд га яқин мантиқий элементлар мавжуд экан. 4.Дастлабки Google компаниясининг серверлари линух операцион тизимида ишлаган.

5. The Grateful Dead группаси ошпази ҳозирги кунда Google компаниясининг бош ошпази экан. Тўриде ким кўпроқ тўласа, ўшатта ишлаш керакда.

6.Бошқа корхоналардан фарқли равишда Google компанияси иқтисодий кризис пайтида ҳам ўз штатини кенгайтиришга эришган экан (2000 йил).

7.Google компаниясида 3000 га яқин ишчи ишлар экан.

8.Компаниянинг 450000 га яқин серверлари мавжуд бўлиб, улар бутун дунё бўйлаб тарқалган экан.

9.Google сайтининг оддийлиги (асосан оқ фон), дастлаб бу корхонада яхши дизайнерлар йўқлиги билан тушунтирилар экан. Сайт яратувчилари билми суст бўлиб, ҳаттоки “Submit” тугмасини ҳам қилиша олмаган экан. Клавиатурадаги интер тугмаси субмит тугмасини ўрнини босган экан.

10.Google компаниясида иш шундай йўлга қўйилганки, ишчилар иш вақтининг 20% ни, ўзларининг шахсий дастурлари (проектлари) устида ишлашга сарфлашар экан. Шу сабабли ҳозирги кунда google нинг кичик хизматлари кўпайиб кетмоқда(Оркут, Google nеws,.). Лекин бу хизматлар фойдаланувчиларга эълон қилинмас экан.

11.Компанияни тўғри номланиши Google эди, лекин компанияни тасдиқлатиш давомида хатоликга йўл қўйилиб, google номи ёзиб юборилган. Бу хатолик тўғирланмасдан қолган. Ўйланган компания номи Гоогол– катта ўлчамдаги рақамлар деганидир (10 даражаси 100).

12.2004 йилда компания дастлабки аксияларини биржага қўяди ва ўз аксияларини донасини 85$ қилиб белгилайди. Бир йил ичида бу аксия 317,8$га кўтарилади. Ҳеч қачон аксия нархи дастлабки (85$) нархидан пастга тушмаган.

13.Google компанияси ўз эмблемасини ҳар байрамда, шу байрамга мос ҳолда ўзгартириб туради ва шу тариқа эски байрамларни юзага чиқаришга ҳаракат қилади.

14.Google сайти 100 га яқин тилларни тушуна олар экан, ундан ташқари хар ҳил мултфилмдаги қаҳрамонларни тилини ҳам(мисол учун Бугс Буннй).

15.Дастлаб бу сайт жуда содда тузилган бўлиб, сайт текширувчилар, керакли сўровни киритишиб, натижасини кутиб ўтираверишган экан (агар натижа 0 бўлса). Хаттоки сўров қачон тугаганини ҳам билишмаган экан. Сўнг сайт кодини ўзгартириб, сўров тугаганини билдирувчи хабар чиқарадиган қилишган экан.

16.Google компанияси 20%/5%деган қоидага амал қилишар экан. Агар 20% фойдаланувчи янги яратилган функсиядан фойдаланса, бу функсия сайтнинг асосий интерфейсида қолар экан. Агар 5% фойдаланувчилар бу функсиядан фойдаланса, бу функсия сайтнинг“расширенные настройки”деган қисмига жойлаштирилар экан.

17.Google компанияси ишчиларида қатъий ўрнатилган иш соати мавжуд эмас экан. Ким қачон ишлаш фойдали деб топса ўша вақтда ишлар экан. Асосийси иш плани бажарилса бўлди.

18.Google компанияси янги кадр олишда қуйидагича йўл тутар экан. HP хизмат орқали жўнатилган 10 та шахсий варақадан 1 тасига телефон қилар экан. 10 та телефон қилганлардан 1 тасини суҳбатга чақирар экан, 10 та суҳбатга кеган одамдан 1 тасини ишга олар экан. Демак google га кириш конкурси 1:1000 экан.

19.Google компаниясига ишга кириш қийин еканини кўрдик, шу билан бирга ишдан ҳайдалиш ҳам қийин экан. Ишлашни ҳоҳламаган ишчи билан суҳбат уйиштирилар экан ва бошқа иш таклиф қилинар экан, яна ишламаса, ёнига битта ишчи бериб ишни ўргатиб назорат қилар экан, шунда ҳам ишламаса яна бир бор жиддий суҳбат уйиштирилар экан, ва ниҳоят ярим йил деганда ишдан бўшатилар экан. Бу албатта камдан кам бўладиган ҳолат, чунки компания, ишга киришда ҳодимларни чертиб-чертиб ишга қабул қиладику.

20.Google-шаҳарчада яъни google компанияси ҳудудида 20 та ресторан ҳодимлар учун хизмат қилар экан, энг қизиғи барча ресторанлар текин экан. Бу ресторанларда италян, араб, мексикан таомлари ва фастфоод егуликлари мавжуд экан. 21.Ҳар жума кунлари google ишчилари, бизни тил билан айтганда чойҳона қилишар экан. Албатта ош ейишмайди, йиғилишиб пиво, вино ичиб янги режалар тузиб, гаплашиб ўтиришар экан.

22.Google компанияси жойлашган кўча“ Google street ”деб номланар экан.

23.Компанияда ишчилар учун алоҳида автобуслар йўлга қўйилган, ундан ташқари ҳодим ўзи қаерда ишлашини танлар экан (уйда ёки ишхонада), яна бир қизиқ томони ҳодимлар учун маълум бир вақтларда ҳар хил юлдузлар иштрокида консертлар уйиштириб турилар экан (Профсоюз яхши ишлар экан).

Манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий