Футбол юлдузи Неймар тўғрисида сиз билмаган 10 та факт

Неймар… Жаҳоннинг машхур спорт юлдузи ҳақидаги ушбу маълумотлар сизга қизиқ бўлиши тайин.

  1. Кўпчилигимиз Неймарнинг футбол майдонида нималарни қила олишини жуда яхши биламиз, бироқ ушбу ҳужумчиларнинг тўлиқ исмини кўпчилик билмайди, чунки барча футбол ишқибозлари учун унинг исми соддагина қилиб айтиладиган“Неймар”. Бразилиялик футбол юлдузларнинг кўплаб исмлари сингари, унинг исми ҳам аслида анча узунроқдир. Барча расмий ҳужжатлар ва солиқ декларацияларида 26 ёшли футболчи ўзини Неймар да Силва Сантос Жуниор деб таништиради. “Жуниор”, яъни “ёш” ёки “кичик” қўшимчасини унинг отаси деярли бир хил исмга – Неймар да Силва Сантос эга бўлгани учун ишлатади.
  2. “Барселона” да Неймарнинг жуда кўп ўртоқлари бор – Месси, Луис Суарес ва бошқалар. Аммо оилавий ҳаётга келганда, бразилиялик футболчи ўғли ўз ўғли учун яккаю-ягона умид ва таянчидир. Неймар 19 ёшда бўлганида, Каролина Дентас унга ўғил туғиб берган. Болакайга Деви Лукка деб исм қўйишган. Ҳозирги пайтда футболчи собиқ хотини билан мулоқот қилмайди ва ўғлини ёлғиз ўзи тарбиялайди. Неймар аввал оталикдан қўрққанига қарамасдан, ўғлини “2,8 килограмм соф бахт” деб таърифлаган.
  3. Бразилия миллий терма Самоасини 2010 йилда бошқарган Дунга (тўлиқ исми – Cарлос Cаетано Бледорн Верри) Неймарнинг ажойиб истеъдодига қарамасдан 2010 йилги жаҳон чемпионатида ёш футболчини олмаган. Вундеркинд ҳатто захира рўйхатига ҳам киритилмаган! “Селесао” (Бразилия терма жамоасининг қисқача номланиши) бошқаручисини шаҳсан Пеле ва Ромарио роса ишонтиришга уринишган, Неймарнинг мухлислари ўзининг севимли пири ёрдам бериш учун 14 минг нафар имзо тўплашган, бироқ барчаси беҳуда эди. Бу қарорнинг ноҳақ эканлиги Дунгуга Неймарнинг ўзи ишонтира олди. 2010 йилавгуст ойида миллий терма жамоа учун биринчи ўйинидаёқ у АҚШ терма жамоасига қарши гол урган эди.
  4. Неймар халқаро даражадаги супер юлдузга шу қадар тез айланган эдики, айримлар ҳозирга қадар бу қандай рўй берганига ақли бовар қила олмайди. У ўз каръерасидаги юзинчи голини “Сантос”да ўйнаган пайтларидаёқ киритганди. Бунинг устига ҳужумчи ўзининг юзинчи голини 20-ёшли юбилейи урган эди! Неймар ижобий натижага эришгани ва айнан керакли куни ўзига ва бошқа миллионлаб футбол муҳлисларига совға қилишга муваффақ бўлган навқирон ёши ҳам жуда  таъсирли бўлган.
  5. “Реал”нинг Неймарга бўлган бир неча йиллар давомидаги қизиқиши ҳар қандай трансфер ойнасининг асосий миш-мишларидан бири эди. Кейинчалик бундай миш-мишлар тўғрисида гап ҳам бўлиши мумкин эмас – Неймар Мадридлик “Реал”нинг ашаддий душмани – “Барселона”ни танлаган эди. Шу билан бирга, Бразилиялик футболчи “Қироллик клуби”га ўтишга жуда яқин эди. 14 ёшида ҳужумчи тиббий кўрикдан ўтиш учун Мадридга учиб келганди. “Сантос” Неймарни мислсиз ҳаракатлар билан зўрға ушлаб қолишга эриша олган, ёш истеъдод билан қиймати каттагина суммага тенг янги шартнома тузилган еди.
  6. Бундан ҳам ажабланарлироғи шундаки, “Реал” Неймарнинг трансерини расмийлаштиришга ҳаракат қилган биринчи ва ягона жамоа эмас эди. Улардан энг зийраги “Wест Ҳам Унитед” бўлиб чиққан. 2010-йилда “болғачилар” (Wест Ҳам Унитед жамоасини халқ тилидаги номи) “Сантос” клубига 16 миллион фунт стерлинг таклиф қилганди, аммо рад жавобига дуч келган. Ушбу рад жавоби этиш жаҳон футбол ҳамжамиятининг ёш истеъдодга бўлган қизиқишини янада кучайтириб юборди. Бу воқеадан кейин Неймар билан “Челси” ва “Манчестер Сити” футбол клублари қизиқиб қолган.
  7. “Сити” Неймар учун пойгачилар ичида ҳатто бир қанча вақт етакчилик ҳам қилган эди. 2013 йилда “Манчестер Сити” вакиллари томонидан Бразилиялик футболчига ёғингарчилик ва шилта лойгарчиликда ўйнаш учун махсус буца ҳам совға қилинган. Аввалроқ, ҳужумчи об-ҳаво туфайли у Британияда нимага қодир эканлигини тўлиқ кўрсата олмаслигини таъкидлаган эди. “Ман Сити” спорт директори Чики Бегиристайн минусни плюсга айлантиришга қарор қилиб шу ажойиб совғани Неймарга тақдим этган.
  8. Неймар Барселонага ўтиши биланоқ, “Сантос”нинг ғазабланган мухлиси гўёки у трансфердан икки йил аввал каталонияликлар билан келишиб олганлиги учун уни судга беришга уринди. 2011 йилда “Сантос” ва “Барселона” клублари Жаҳон футбол клублари чемпионати финалида иштирок этдилар. ЎшандаЛео Месси ва компания 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган, Неймар эса жуда суст ўйин кўрсатган. Адвокат Лучиано Перейра Капаррос Японияга бориб келгани учун 25 минг фунт стерлинг пул тўлади. Ҳужумчининг Каталония клубига ўтганидан кейин, адвокат бу сафарга сарфланган маблағ учун компенсация олишни хоҳлаган эди. Бундан ташқари, мухлис “мўъжизадан ҳафсаласи пир бўлгани” туфайли маънавий ва моддий зарар етказилгани учун Неймардан 6657 фунт стерлинг миқдорида пул талаб қилган эди.
  9. Қанчалар ажабланарли бўлмасин, лекин айнан Неймарни дунёдаги энг машҳур спортчи деб номлашади. Ҳеч бўлмаганда, Спорт Про журнали бунга қатъий ишонади. Бу нашр Бразилиялик футболчини 5 феврал куни туғилган бошқа бир киши – Криштиану Роналду, шунингдек Лионел Месси, Рори Макилрой ва ҳатто Усейн Болтдан ҳам устун қўйди. “Барселона” ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчисининг қиёфасидан фойдаланган маркетинг, “Неймаркетинг” деб номланган янги махсус номга эга бўлиб қолди.
  10. “Неймаркетинг” шу даражада яхши ишлайдики, “Барселона”нинг ҳужумчиси “Тиме” журналининг муқовасида чиққан биринчи Бразилия спортчиси бўлган эди. Пеле ва Роналду Неймарга қараганда анча каттароқ ютуқларга эришган эди, аммо улар америка журналистлари еътиборини жалб қила олмаганлар. Нашрнинг муқовасида чиққан қолган барча бразилияликлар кекса ва зерикарли сиёсатчилар бўлган.

Вам может понравиться

Добавить комментарий