Fujifilm Корпорацияси ҳақида

 Fujifilm Корпорацияси Япониянинг Токио шаҳрида жойлашган бўлиб, Fujifilm Holdings Corporationнинг тўлиқ эгалигидаги шуъба корхонаси ҳисобланади.Компания фотографик плёнкалар ишлаб чиқарувчи корхона сифатида 1934 йилда Fuji Photo Film Co., Ltd номи билан ташкил этилган. Ўзига хос тадқиқот ва лойиҳалашга асосланиб бошқариладиган Fujifilm рақамли, оптик, тоза химикатлар ва юпқа плёнкали қоплама технологияларининг кенг портфолиосига асосланган ҳолда, саноатнинг кўп соҳаларига узлуксиз инновация ва илғор маҳсулотлар тақдим этади, жумладан, электроник тасвирлаш, фотофиниш асбоб-ускуналари, медицина учун тизимлар, Биофанлар тизими, график санъат, ясси панелли дисплей воситалари ва офис учун маҳсулотлар.

Fujifilm ўз фаолияти давомида маданият, илм-фан, технология ва саноат соҳаларининг ривожланишига ўз ҳамда инсон саломатлиги ва атроф муҳит сифатининг яхшиланишига ҳиссасини қўшишга интилади.
Дунё бўйлаб одамларнинг яшаш сифатини яхшилашга ёрдам бериш – Fujifilmнинг ҳамма нарсадан устун турадиган мақсади.

FUJIFILM Корпорациясининг Фактлар Саҳифаси

Компания Номи FUJIFILM Корпарацияси
Chairman and Chief Executive Officer Shigetaka Komori
President and Chief Operating Officer Shigehiro Nakajima
Бош Идора 7-3, Акасака 9-чоме, Минато-ку Токио 107-0052 Япония
Таъсис Этилган Сана 2 Октябр 2006 йил (Fujifilm Корпорацияси Fuji Photo Film Co., Ltd.нинг иш фаолиятини ўз зиммасига олиш учун янгидан ташкил этилган)
Капитал 40 миллиард иен
Бирлаштирилган Ишчилар 35,375 (31 Март, 2012 йилдаги)

Вам может понравиться

Добавить комментарий