Ер шаридаги энг митти газета

Ер шаридаги энг митти газета Англиядаги “First News” нашри томонидан чиқарилган илова ҳисобланади. У 2010 йилда Дунёнинг энг митти газетаси номи остида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Унинг ҳажми 32×22 миллиметр бўлиб, уни мутолаа қилиш учун нафақат ўткир кўз, балки лупа ҳам керак бўлади. У 2007 йили 8 ноябрда Гиннеснинг рекордлар китоби кунига бағишланиб йўлга қўйилган бўлиб, асосан 7-14 ёшли ўқувчиларга мўлжалланган газета ҳисобланади.

Африкадан Чемпион йўқ

Яқинда спорт статистикаси билан шуғулланувчи мутахассислар антиқа маълумотга дуч келишди. Унга кўра, шу бугунга қадар ўтказилган барча қишки Олимпиада ўйинларида Африка қитъасидаги давлатлардан ҳеч бир спортчи ғолиб бўлмаган.

Хитой яна биринчи

Маълумки, Хитой бугунги кунда жаҳонда энг кўп ишчи кучига эга бўлган давлат саналади. Хусусан, ушбу мамлакатда 761 миллион ишчи кучи мавжуд. Бу эса бутун Европа аҳлидан уч, Шимолий ва Жанубий Америка қитъалари аҳолисидан икки баробар кўп демакдир. Ундан кейинги ўринни 438 миллион ишчи кучи билан Ҳиндистон эгаллаб турибди.

Бой ва Сахийлар

Олимлар Люксембургликларни, аҳоли сонига ҳисоблаганда ($110 000) энг бой одамлар деб топишди. Қизиқарлиси, сайёрамиздаги энг сахий кишилар ҳам мазкур давлат фуқаролари саналаркан.

Миллион кишига учта Нобел

Энг истеъдодли кишилар ирландияликлар дейишмоқда олимлар. Уларнинг айтишларича, ҳар миллион ирланд фуқаросига уч нафар Нобел мукофоти совриндори тўғри келиши бунга яққол мисол бўла олар экан.

Супершаҳарлар

Шаҳарда яшашни хоҳлайсизми? Унда: Гваделупа, Гибралтар, Монако, Наури, Сингапур ва Бермуд шаҳарларини тавсия этамиз. Сабаби, бу масканлар 100 фоиз шаҳар талабига жавоб берадиган дунёдаги саноқли жойлардир.

Тасодифий Билим

Канада ва америкаликлар антиқа маълумотга дуч келдилар. Унга кўра, Канада аҳолисининг 5 фоизи ўз юрти мадҳиясининг бошидаги беш сўзни билмас экан. Бироқ Америка мадҳиясининг бошидаги тўққизта сўзни Канаданинг шунча фоиз аҳолиси биларкан. Америкаликларнинг ҳам 7 фоизи ўз мадҳиясининг биринчи тўққизта сўзини билмайди, лекин шунча фоиз аҳолиси Канада мадҳиясининг бошидаги етти сўзни билади.

Энг тили узун Ҳайвон

Жирафа нафақат бўйи, балки тили ҳам энг узун ҳайвонлардан бири бўлиб, тилининг узунлиги қарийб 50 см. экан. Шу сабаб ҳам у ўз қулоқларини тили билан тозалайди. Яна бир жиҳат – кўпчиликнинг наздида туя сувсиз энг кўп вақт юра оладиган ҳайвон. Бироқ яқинда олимлар жирафанинг туяга нисбатан кўпроқ муддат сувсиз юра олиши мумкинлигини исботлашди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий