Фазодаги “энг, энг, энг” лар

Spread the love

Космик рекордлар ҳар доим янгиланиб туради. Айниқса, энг кучли телескоп ва замонавий компютерлар яратилгани сайин. Қуйида “энг. . .” деган тарифга сазовор бўлган айрим осмон жисмларига тўхталиб ўтамиз.

Энг катта ва энг ёрқин астероидлар

Даставвал энг катта астероид (асосан Марс ва Юпитер оралиғида Қуёш атрофида айланувчи кичик сайёралар)га тўхталсак. У Церера деб аталади. Ушбу жисм шуниси билан эътиборлики, у энг биринчи бўлиб кашф қилинган астероиддир (1801-йилда). 970х930 км ўлчамга эга бўлган бу осмон жисмининг Церера деб аталиши Қадимги Римдаги шу номли илоҳа билан боғлиқ. Улканлигига қарамай, Церера энг ёруғ астероид “унвон”ими ололмаган. Бунга унинг қуюқ ва қоронғи юзаси сабаб. Сирти Қуёш нурларини унча-мунча ичкарига ўтказмайди.

Энг ёрқин астероид Веста деб аталади. Уни айрим вақтлари ҳатто қуролланмаган кўз билан ҳам кўрса бўлади. У – ҳеч қанақа телескопларсиз кўриш мумкин бўлган ягона астероид. Иккинчи ўринда юқорида айтиб ўтганимиз – Церерадир. Вестанинг Қуёш нурларини ўтказувчанлик хусусияти Церераникидан деярли 5 баробар кучли. Шунинг учун ҳам катталиги бўйича Церерадан ортда қолиши мумкин, аммо ёрқинлиги бўйича ундан ўзиб кетади.

Энг катта ва энг кичик йўлдошлар

Қуёш тизимидаги энг катта йўлдош Ганимед ҳисобланади. У Юпитернинг “ҳамроҳи”дир. Диаметри – 5262 км. Шуни ҳам айтиш керакки, иккинчи ўринда Сатурн йўлдоши Титан туради (диаметри – 5150 км). Ҳатто, Титан Ганимеддан ўлчамлари бўйича катта, деб ҳам ҳисобланарди.

Замонавий илм-фан бунинг нотўғри еканлигини исботлади. Яна бир қизиқ жиҳати, Ганимед ҳатто Меркурий сайёрасидан ҳам каттароқ. Солиштириш учун: Меркурийнинг диаметри – 4878 км. Ганимеднинг ички тузилишига келсак, унинг ички қатлами қалин музли мантиядан иборат, дея тахмин қилинади. Марс йўлдоши Деймос еса Қуёш тизимидаги энг кичик йўлдошдир. Ўлчамлари 15х12х11 км ташкил етади. Унга бу борада Юпитер йўлдоши Леда “рақобатчилик” қилиши мумкин.

Энг яқин ва энг катта галлактикалар

Ўқотар (Қавс) юлдузлар туркуми Сомон йўлига энг яқин жойлашган. У Қуёшдан 80 минг ёруғлик йили (бир ёруғлик йили тақрибан 9,5 триллион кмга тэнг) ва Сомон йўли марказидан 52000 ёруғлик йили узоқликда. Бунга қўшимча сифатида яна шуни айтиш мумкинки, гигант галлактикалар ичида бизга энг яқини Андромеда туманлиги (яна бир номи – М31)дир. Шимолий яримшардан туриб уни кўриш мумкин. Унгача бўлган масофа 670 килопарсекка (2,2 млн ёруғлик йилига) тэнг. Улкан массасига қарамай, Андромеда туманлиги Сомон йўлига ўхшаш.

Австралиялик астроном Д.Малин 1985-йилда фан оламида катта кашфиёт қилди, яъни янги галлактика борлигини аниқлади. Орадан икки йил ўтиб, унинг кашфиёти яна бир кашфиётга сабаб бўлди. Навбатдаги илмий тадқиқот гуруҳи Малиннинг кашфиёти шу пайтгача фанга маълум бўлган галлактикалар ичидаги  энг каттаси ва энг қоронғуси еканини аниқлади. Янги галлактиканинг диаметри Сомон йўлиникидан тахминан 8 баравар катта. Ёруғликдаги оддий спиралсимон галлатикалардан 100 марта ёрқин.

Энг катта ва энг кичик юлдузлар

Бундан бир қанча вақт илгари АҚШлик астраномлар коинотдаги энг катта юлдузни аниқлашга мувоффақ бўлишган. У Қуёшдан 3500 марта катта. Гигант юлдуз нур таратаётган оддий юлдузлардан 40 баравар кўп енергия ажратади. Аммо бу рекорд ўзгариши мумкин. Чунки у бор имкониятлари асосида ўрганилган бўлса-да, келажакда илм-фан янада ривожлангач, мутахасислар бошқа обектни аниқлашлари эҳтимолдан ҳоли эмас.

Энг кичик юлдуз деган номга эса америкалик тадқиқотчилар томонидан аниқланган, ЛҲС 2924 дея аталадиган юлдуз лойиқ кўрилган. Унинг массаси Қуёшдан 20 марта кичик.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий