Нидерландияликлар дунёдаги энг узун велосипедни яратишди

Spread the love

Мазкур велосипед Гиннес рекордлари китобига киритилган ва 30,4 метр узунликка эга бўлган автомобиль-лимузиндан узунроқ.

Велосипед нидерландиялик Mijl Van Mares Werkploeg номли ташаббускор велосипедчилар гуруҳининг “ижод маҳсули”дир. Уни яратишда концерт саҳналарида ёритиш анжомларини ўрнатишга мўлжалланган алюмин конструкция қисмларидан фойдаланилган.

Ушбу велосипед Гиннес  рекордлари китобига киритилиши учун иккита талабга жавоб бериши керак: биринчиси фақат иккита ғилдиракли бўлиши ва иккинчиси ҳаракатлана олиши. Велосипед узун бўлгани учун унинг силжишида икки кишининг кучи керак бўлади. Бири олд томонда одатий рул оркали  ҳаракатланиш йўналишини бошқаради, яна бири орқа томонда велосипед тепкисини айлантириб боради.

Велосипедга мотоцикл ғилдираги ўрнатилган. Орқа ғилдирак энли бўлиб, асфальт  текислайдиган катка ғилдирагини эслатади. Велосипеднинг конструкциясида эса ҳеч қандай қўшимча қурилмалар ва кичик ғилдираклар йўқ.

Велосипедчилар гуруҳининг ушбу янгилиги Гиннес рекордлари китобига киритилди, бироқ ундан кейин Жанубий Австралия университети ташаббусчилари томонидан узунлиги 41,42 метр бўлган велосипед яратилди. Аммо австралияликларнинг велосипеди рекордлар китобининг  айрим талабларига зид равишда қурилгани учун 2016 йил давомида нидерландияликларнинг велосипеди рекордни эгаллаб туради.

Манба: nat-geo.ru

Вам может понравиться

Добавить комментарий