Энди Кореяга кетиш учун бўладиган тест синовлари мукаммаллашади

Шу йилнинг 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ташаббуси билан “Кореянинг бандликка рухсат бериш тизими бўйича корейс тилидан бўлиб ўтадиган навбатдаги тест синовлари” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат

вазирлиги ўртасида имзоланган “Бандликка рухсат бериш тизими бўйича ишчи кучини Корея Республикасига юбориш тўғрисида”ги Меморандумга мувофиқ, юртимиз фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Корея Республикасига юборилмоқда.

Меморандумга асосан, эндиликда Кореяда меҳнат фаолиятини юритиш учун бўлиб ўтадиган тест синовлари фақатгина фуқароларнинг корейс тилини билиш даражасини аниқлаш билан чекланиб қолмай, уларнинг малакаси, жисмоний ҳолати ва тажрибасини текширишга қаратилган малака тестларини ҳам ўз ичига олади.

Тадбирда Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун топшириладиган тест синовлари бўйича юзага келаётган саволлар, тест синовларини ўтказиш тартиби, номзод фуқаролар учун қўйиладиган талаблар, умуман, бу жараёнлар билан боғлиқ долзарб масалаларни тегишли ташкилот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан бирга, атрофлича муҳокама қилинди.

Маълумот учун, Кореяда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун корейс тилиданнавбатдаги тест синовларида қатнашиш истагини билдирган фуқароларга, шунингдек, 2018 йилнинг 9-15 май кунлари онлайн рўйхатдан ўтган, банк тўловини амалга оширган ҳамда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматитомонидан тасдиқланган фуқароларганавбатдаги тест синовлари 2018 йилнинг 20 июлидан 28 августига қадар бўлиб ўтади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Фуқароларнинг мазкур хоҳиш-истакларини рўёбга чиқариш мақсадида жорий йилнинг 6 ойи давомида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан муайян ишлар амалга оширилди.

Хусусан, республикамиз фуқароларини чет элларда ишга жойлаштириш мақсадидаКорея, Туркия, Қозоғистон, Латвия Республикалари, Россия Федерацияси, БАА,Уммон Султонлиги, Япония, Польша ва Чехия каби бир қатор давлатларнинг ваколатли ташкилотлари билан мулоқот ва муҳокамалар олиб борилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида биргина Россия Федерациясининг ўзида 40 дан ортиқ, Туркия, Польша ва Япониянинг 10 дан ортиқ ваколатли ташкилотлари, йирик иш берувчи корхоналар ва кадрлар агентлиги билан шартномалар имзоланди.

Хорижий давлатларнинг ваколатли ташкилотлари билан тузилган Битим ва шартномаларга асосан 2018 йилнинг 6 ойи давомида Корея Республикасига 1243 нафар, Россия Федерациясига 513 нафар, Туркияга 241 нафар ва Польшага дастлабки 5 нафар фуқароларимиз ишга юборилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3584-сонли қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Агентлик филиаллари ҳузурида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга ишга чиқаётган фуқароларга темир йўл ва авиачипталарни 20 фоизлик чегирма асосида сотишга ихтисослаштирилган махсус кассалар (14 та) ташкил этилди ва 12,5 мингга яқин фуқарога Агентлик ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан маслаҳат бериш, рўйхатга олиш ҳамда имтиёзли чипталар берилиши орқали Россияда меҳнат фаолиятини олиб боришига кўмаклашилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 январдаги 42-сонли қарорига мувофиқ 100.000 дона Эслатма, 15.000 дона тарғибот плакатлари тайёрланди ва тарқатилди.

2018 йилнинг биринчи ярим йилида Агентликка юридик ташкилотлардан 1657 та, жисмоний шахслардан 2116 та мурожаат келиб уларнинг барчасига белгиланган тартибларда ўрганилиб, тегишли жавоблар юборилди.

Шунингдек, Агентлик CALL маркази томонидан фуқароларнинг 30 мингдан ортиқ қўнғироқлари қабул қилиниб, уларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги биланКорея бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида имзоланган “Бандликка рухсат бериш тизими бўйича ишчи кучини Корея Республикасига юбориш тўғрисида”ги Меморандумга мувофиқ республикамиз фуқаролари Корея Республикасида ишгажойлаштириб келинмоқда.

Меморандумга асосан эндиги даврда хорижий фуқароларни Кореяда меҳнат фаолиятини амалга оширишда бўлиб ўтадиган тест синовлари фақатгина фуқароларнинг корейс тилини билиш даражасини аниқлаш билан чекланиб қолмасдан, унинг малакаси, жисмоний ҳолати ва тажрибасини аниқлашни ўз ичига олган ҳолда ўтказиладиган малака тестларидан ҳам иборат бўлмоқда.

Малака тестида номзоднинг касб маҳорати, жисмоний ҳолати, ранг бўйича кўрлик (далтонизм) даражаларига алоҳида эътибор берилади.

Бундан ташқари, умуртқа ораси диски чурраси мавжуд, бармоғи ампутация қилинган аризачилар балли тизимга асосланган тестда иштирок эта олмайдилар.

Балли тизим бўйича ёллашда номзодлар квота бўйича ажратилган миқдорда энг юқори балл тўплаган фуқародан пастга қараб олиш тартибида танлаб олинади.

Тестнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтганлар малака ва мувофиқликни текширишдан иборат бўлган тестнинг иккинчи босқичда иштирок этиш имкониятини қўлга киритадилар.

Иккинчи босқич натижаларидан кейин икки тест баллари қўшилади.

Бундан ташқари, барча биринчи босқичдан ўтган номзодлар малака тестидан ўтишлари шартк. Малака тестида иштирок этмаган номзодлар балли тизимга асосланган бандликка ёллаш тизимидан ўта олмайдилар.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, жорий йилда Комплекс тест марказида баҳолаш тестидан ўтган ва Агентликка тақдим этилган 2070 нафар фуқароларга 5-16 март кунлари корейс тилидан тест синовлари ўтказилди. Тестданмуваффақиятли ўтган 1544 нафар фуқарога 29 апрелдан 2 майгача малака тестиўтказилди. Малака тестидан 1001 нафар фуқаро муваффақиятли ўтди.

Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг хати ва унга илова қилинган рўйхатга асосан 2018 йил 24-29 март кунлари, аввал Корея Республикасида меҳнат фаолиятини муваффақиятли битириб қайтган фуқаролар учун онлайн рўйхатга жараёни ва 2018 йил 4-21 май кунлари махсус тестсиновлари бўлиб ўтди. Унда Корея томонидан тақдим этилган рўйхатга асосан рўйхатга олинган 1951 нафар фуқаро иштирок этди ва улардан 246 нафар фуқаро синовлардан муваффақиятли ўтди.

Бугунги кунда Корея томони билан ҳамкорликда Агентлик томонидан республикамиз фуқароларини Кореяда меҳнат фаолиятини ташкиллаштиришишлари изчил давом эттирилмоқда.

Амалга оширилаётган ишларнинг узвий давоми сифатида кореяда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун корейс тилидан навбатдаги тест синовларида қатнашиш истагини билдирган фуқароларга, 2018 йилнинг 9-15 май кунлари онлайн рўйхатдан ўтган ва банк тўловини амалга оширган ҳамда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан тасдиқланган фуқароларга2018 йил 20 июл-28 август кунлари навбатдаги тест синовлари ўтказилиши белгиланган.

Тест синовлари фуқароларнинг келиши белгиланган ҳар бир кунда 4 босқичда амалга оширилади.

Тест жараёни 2 қисмдан, ўқиш (20 та савол) ва эшитиш (20 та савол)қисмларидан иборат. Ҳар бир қисмнинг давомийлиги 25 минутдан жами 50 минутни ташкил этади.

Тест формати бир нечта жавоб варианти бор саволлардан иборат. Эшитиш қисми ўқишдан сўнг дарҳол бошланади.

Мазкур тест синовидан ўтувчилар сони узил-кесил ўтувчиларнинг кутилаётган(ажратилган квота бўйича корейс тили ва малака тестларидан ўтиши керак бўлган фуқаролар) сонининг 150-200 фоизи доирасида бўлади.

Узил кесил барча тест синовларидан ўтиши лозим бўлган 3800 нафар фуқаролар сонидан келиб чиқиб, навбатдаги тест синовидан 5700-7600 нафар атрофида фуқаролар ўтиши кутилмоқда.

Тест синовидан ўтиш бали ушбу сондан келиб чиққан ҳолда, юқори балл тўплаган фуқаролар сонидан келиб чиқиб белгиланади.

Мазкур тест синовига кирувчи фуқаролар рўйхати қуйидагиларга асосан шакллантирилган:

Комплекс тест Маркази (КТМ) да дастлабки баҳолаш тестида иштирок этган ва Агентликка тақдим этилган рўйхатга асосан 2018 йилнинг 9-15 май кунлари онлайн рўйхатдан ўтган ва банк тўловини амалга оширган 15526 нафар фуқаро маълумоти Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (КИРРХ)га тақдим этилди;

КИРРХ томонидан 2018 йил 20 июл-28 август кунлари бўлиб ўтадиган 2 босқич 2 жараён тест синовларида иштирок этувчи 13484 нафар фуқаро рўйхати шакллантирилди ва Агентликка тақдим этилди;

Ўз навбатида фуқаролар Агентликнинг migration.uz веб саҳифаси орқали берилган эълонда кўрсатилган тартибда тестга кириш рухсатномасини чиқариб олиши ва эълонда кўрсатилган вақтда тест синовида иштирок этиши лозим бўлади.

Мазкур эълонда берилган рўйхатга асосан рухсатномаси чиқмаган 2 мингдан ортиқ фуқаролар 3 босқич 2 жараён тест синовларида қатнашишлари мумкин (Корея томонидан тест синовларини ўтказиш компютер тизимида амалга оширилиши жорий этилганлиги натижасида кенг қамровли талабгорлар аудиториясидан бир вақтда тест синовини олиш имконини бермаганлиги сабабли Корея томонидан тасдиқланган рўйхат асосида бир нечта жараёнларга бўлган ҳолда тест синовлари ўтказилмоқда. Шу сабабли навбатдаги тест жараёнида рўйхати чиқмаган фуқаролар Корея томонидан тасдиқланган рўйхат асосида кейинги жараёнда тест синовларига киритилади, рухсатномаси чиқмаган фуқаролар рўйхати migration.uz сайтига қўйилади).

Ушбу фуқароларни КТМ тест синовларида қатнашишлари талаб этилмайди, 24 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида тўланган банк тўлови сақланиб қолинади ва улар тўғридан тўғри

3 босқич 2 жараён тест синовларида иштирок этади.

Мазкур жараённи амалга ошириш учун жорий йилнинг 3 сентябрдан 30 сентябр кунига қадар паспортнинг ламинация томони сканер вариантини ҳамда 3,5 х 4,5ҳажмдаги (охирги уч ойда суръатга олинган) 2 дона рангли фотосуратни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ёки Агентликнинг ҳудудий филиалларига топширишлари лозим бўлади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Миробод кўчаси, 15-уй,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги биноси

Вам может понравиться

Добавить комментарий