Энг улкан уммон жонивори

Олимлар жуда қадим-қадим замонларда Ер юзида динозаврлар яшаган деб ҳисоблайдилар. Динозаврлар ҳозирги ҳайвонлардан бир қанча баробар катта бўлган. Лекин бугун Ер юзидаги энг катта жонивор мовиймовий йўл-йўл кит ҳисобланади. Бу китнинг ранги кўк, қорин териси қат-қат бўлиб букланган-тиришган ҳолда бўлади. Узунлиги 30 метр, оғирлиги эса ўртача 125 тоннани ташкил этади. Ажабланарлиси, полосатикнинг калласи танасининг деярли учдан бир қисмини эгаллайди.


Китлар ҳажмининг катталиги аниқ, бунга унча ҳайратланмаса ҳам бўлади. Энг қизиғи, китлар балиқлар синфига эмас, сутемизувчилар синфига киради. Тадқиқотчиларнинг фикрича, китлар ва сувда яшовчи бошқа сут эмизувчиларнинг аждодлари қадимда қуруқликда яшаган. Уларнинг танасида ғайритабиий белгилар учрашининг сабаби шу.
Аксарият китлар болаларини сут билан озиқлантиради. Яна бир жиҳати, китлар балиқлар сингари икрадан ҳосил бўлмайди, балки тирик ҳолатда туғилади ва анча вақт онасининг ортидан эргашиб юради. Китларда жабра йўқ, шу сабабли улар ўпка билан нафас оладилар. Думидаги сузгичлари эса сув тубидан тезда кўтарилишга ёрдам беради. Китларнинг қон айланиш схемаси, скелети ва ички органлари балиқларникидан яққол фарқ қилади.

Китлар сувдаги ҳаётга кўникканлари учун уларнинг организми бир қанча ўзгаришларга учраган. Сутемизувчилар иссиқ қонли – ҳарорати юқори жониворлар ҳисобланади. Демак, уларда тана ҳарорати меъёрида сақланиши керак. Шу сабабли ҳам китланинг тери ости қисмида ёғ қатлами бўлади. Бу худди махсус мосламага ўхшайди, ҳароратни маълум даражада сақлаб туришга хизмат қилади. Улкан китларда тери ости ёғ қатлами 40-50 см гача етади.
Китнинг калласида иккита тешик – “бурун” жойлашган, бу нафас олишни енгиллаштиради. Кит сув остига шўнғиганда тешиклар унча катта бўлмаган қопқоқчалар билан беркитилади. Натижада оғиз бўшлиғи билан боғланган нафас йўллари ёпилади. Шундай қилиб, сув остида яшаш китларга унчалик қийинчилик ёки хавф туғдирмайди. Улар сув тубида нафас олмасдан 45 дақиқа тура олиши мумкин.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий