Дунёдаги энг меҳнаткаш инсонлар яшайдиган давлатлар рейтинги эълон қилинди

Дунёдаги энг меҳнаткаш инсонлар яшайдиган давлатлар рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақда РБК манбаси хабар берди. 2017 йил кўрсаткичларини ўзида жамлаган мазкур рўйхат Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти томонидан тузилди.

Рейтингда биринчи ўриндан Мексика жой олди. Ушбу давлат фуқаролари бир йилда ўртача 2246 соатдан меҳнат қилишар экан. Ундан кейинги юқори поғоналарни Коста-Рика, Жанубий Корея, Греция, Россия банд этди.

Рейтинг иқтисодиёти энг ривожланган давлатлар ўртасида тузилган. Унга 37 та мамлакат киритилган.

манбаа: aniq.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий