Чумолиларнинг муъжизавий хаёти

Spread the love

Чумолилар устида олиб борилган илмий тадқиқотлар бу кичик мавжудотлар жуда уюшган ижтимоий ҳаёт кечиришини ва уюшма эҳтиёжидан келиб чиқиб, улар жуда  мураккаб алоқа тармоғига ҳам эга эканлигини аниқлади.  Чумоли 5

Масалан, Национал Географик нашри шундай маълумот беради: катта ёки кичик чумолининг бош қисмида миллион ёки ундан ортиқ ишчилардан (уларнинг барчаси урғочилар) иборат тўдаларга муҳим бўлган кимёвий ва визуал сигна лларни тутадиган кўп қиррали сезги аъзолари мавжуд.  Чумолилар устида олиб борилган илмий тадқиқотлар бу кичик мавжудотлар жуда уюшган ижтимоий ҳаёт кечиришини ва уюшма эҳтиёжидан келиб чиқиб, улар жуда мураккаб алоқа тармоғига ҳам эга эканлигини аниқлади.

Чумоли   Унинг мияси ярим миллион нерв ҳужайраларидан таркиб топган, кўзлари аралашма, антенналари бурун ва бармоқ учлари сифатида фаолият кўрсатади. Оғиз пастидаги бўртмалар таъмни сезади, туклари теккан нарсага реаксия кўрсатади.

Чумоли 3Биз бехабар бўлсак-да, чумолилар ўзларининг жуда сезгир аъзолари туфайли алоқа ўрнатиш учун турли услубларни қўллайдилар. Улар бу аъзоларни ўлжа топишдан тортиб, бир-бирининг кетидан боришгача ва ўз уяларини қуришдан тортиб, жанг олиб боришгача ҳар доим ишлатадилар.

 Уларнинг 2 — 3 мм ҳажмдаги таналарида 500000 нерв ҳужайралари сиқиб жойлаштирилганлигига қарамай, инсонларни лол қолдирадиган алоқа тизимларига эгадирлар. Улар алоқаларидаги реаксиялар тревога, бирор ишга жалб қилиш, маълум бир фаолиятга тайёргарлик кўриш, оғиз ва анал суюқликларини алмашиш, гуруҳ бўлиб таъсир ўтказиш, таниш, табақани аниқлаш каби бир неча ўзига хос туркумларга бўлинади. Бу реаксиялар воситасида тартибли, уюшган жамоани ташкил этадиган чумолилар ўзаро маълумот алмашишга асосланган ҳаёт кечирадилар.

 Бундай маълумот алмашишн и амалга ошириш учун улар баъзида бирга ҳаракат қилиш, баҳам кўриш, тозалаш ва мудофаа каби соҳаларда инсонлар нутқ орқали ифода эта олмайдиган мукаммал бир алоқа ўрнатадилар. Чумоли 2

 Чумолилар, асосан, кимёвий йўллар билан алоқа қилишади. Феромонлар, (жинсий аттрактант) деб аталадиган бу яримкимёвий моддалар ҳид орқали идрок этиладиган кимёвий бирикмалар бўлиб, ички секреция безларидан ажралиб чиқади.

Бундан ташқари, улар чумолилар жамоаларини ташкил этишда энг муҳим рол ўйнайди. Бирор чумоли феромон чиқарса, бошқа чумолилар ҳид, таъм воситасида уни қабул қилади ҳамда тегишли тарзда жавоб қайтаради.

Чумоли 4 Чумоли феромонлари устида олиб борилган тадқиқотлар шу нарсани аниқладики, барча сигналлар тўданинг эҳтиёжларига қараб чиқарилар экан. Шунингдек, чиқарилган феромоннинг шиддати ҳам юзага келган вазиятнинг қанчалик шошилинч еканлигига кўра ўзгариб турар экан.

 Гувоҳи бўлганимиздек, чумолиларда ўзлари машғул бўладиган юмушларни бажариш учун чуқур кимёвий билим талаб етилади. Биз билган оддийгина чумолиларнинг балким бунданда ажойиб фел атворлари бордир. Албатта буни хозирги техника технологиялар ривожланаётган шароитда келгусида аникласак ажаб эмас.

манба: интернет сахифалари

Вам может понравиться

Добавить комментарий