Янги Каледония

Spread the love

Географик жойлашуви. Янги Каледония – Тинч Океани жануби-ғарбий қисмидаги оролларни ташкил этувчи Меланезиядати Франциянинг ҳудуди ҳисобланади.

Расмий номланиши Янга Каледония
Қарам худуд Францияга тегшили худудлар
Расмий тили француз
Пойтахти Нумеа
Майдони 19 минг км.кв.
Сув сатҳидан юқорилиги 12 фоиз
Аҳоли сони(2005) 232,6 минг киши
Зичлига 1 км.кв. га 12 киши
Пул бирлиги Франк КФП (ХРF, код 953)
Интернет-домен .nc
Телефон коди +687
Соат миллари UTC+10

Картинки по запросу фото новая каледония флагҲудудлар энг йирик орол, Янги Каледония ва бир неча майда оролчалардан ташкил топгандир. Асосий орол бўлган Янги Каледония, шимоли-ғарбдан жануби-шарққа тортилган Шиен-Сентраль тоғ тизмаси билан деярли иккига бўлинган. Тоғ тизмалари ҳамиша яшил ўрмонлар, баланд ўтлар ва тропик кўчатлар билан қопланган. Янги Каледония оролини қирғоқ чизиғи коралл рифлари билан ўралган бўлиб, мамлакатнинг асосий қишлоқ хўжалиги ҳудуди ҳисобланади. Эндемйк ўсиш суръати деярли йўқ бўлиб кетган. Янги Каледониянинг шарқий қисми ўртача катталикдаги вулқонли асосга эга пасттекисликлар билан ёйилиб кетган. Оролда дарёлар кўп, аммо улар қисқа бўлгани сабаб жудаям шйддатли оқимга эгадирлар. Ғарбий қиргоқ бўйи ҳудудлар кўклам ўсимликларга бойдир. Қолган ороллар кўп ҳолларда қадимдан вулқонли асосга эга бўлган коралл рифлари, содда ўсишикларга тўла майда оролларни ташкил этади. Иқлими пассат тропик, иссиқ ва нам бўлади. Ҳаво ҳарорати йил бўйи кам алмашиб туради қишдаги (апрель-август) ўртача ҳарорат: +19—2.3° С даражани, ё’5да (ноябрь~март) +24—26° С ни ташкил этадй. Асосан ёмғирлар декабр-январ ойларидан то март ойларига қадар яъни, циклон даври ўтишида ёғади.

Маъмурий тақсимланиши. Янги Каледония маъмурий жиҳатдан 3 ҳудуд (Иль-Луайоте, Нор ва Сюр)га бўлинади. Жойлардаги бошқарув 32 та муниципалитет (ҳокимият)лар томонидан амалга оширилади. Шунингдек алоҳида юрисдикцияларга 8 та миллий округлар ажратиб берилган. Маъмурий марказ — бандаргоҳ ва бир вақтнинг ўзида шаҳар ҳисобланган Нумеа шаҳри ҳисобланади.

Аҳолиси ва дини. Аҳолининг этник таркиби: тахминан 43 % адаҳаллий аҳоли (канаки, кальдош, митре), 31 % — европаликлар (кўпчилиги франциялик), қолганлари эса Франция Полинезияси ва Осиё мамлакатлари (айниқса, хитойлик ва вьетнамликлар кўп)дан чиққанлар ташкил этади. Тили: француз, аммо махаллий меланезий диалектлари (тахминан 33 та) ҳам кўп ишлатилади, шунингдек инглиз ва япон тилларида қам сўзлашишади. Дини: католиклар — 60 % ни, протестантлар — 30 %, мусулмон-суннитлар — 4 % ни ташкил этади. Мамлакатнинг махаллий халқи христианлик дини билан бир қаторда маҳаллий динларига ибодат қилишади.

Сиёсий тизим. Янги Каледония 1946 йилдан бошлаб, Франциянинг денгцз орти ҳудуди даражасига эга. 1984 йилнинг ноябрь ойига қадар мамлакат Франция ҳукумати тайинлаган Юқори комиссар томонидан бошқариб келинган. 1984 йилда мамлакат ўз-ўзини ички мустақил бошқарувига эга бўлди. 13 сентябр 1987 иил Янги Каледонияда референдум бўлиб ўтди, натижада Янги Каледония Франция Республикасининг таркибида қолди. 1989 11или 14 июль Янги Каледониянинг даражаси ҳақидаги қонун кучга кирди, унга кўра 15—20 йиллик ўтиш даврида мамлакатга кенг ваколатлар берилган эди. Франция ҳукумати томонидан тайинланган Юқори комиссар, Франциянинг Янги Каледониядаги вакили ҳисобланади. Ижро ҳокимияти вазифалари Франциянинг Юқори комиссарининг мамлакат Конгресси ва вилоят ассамблеяси вакиллари билан бирга амалга оширилади,

Иқтисодиёти. Тоғ-кон саноати — Янги Каледония иқтисодиётининг асоси ҳисобланади. Оролда никель (дунё заҳирасининг — 20 %), кобальт, хром, темир рудаси ва марганцовканинг бой қазилма конлари аниқланган. Никель ва никель рудасини экспорти, Янги Коледониянинг ғазнасига тушадиган валюта мабларлағрини ташкил этади. Янги Каледонияда металлургия саноати, озиқ-овқат, ёғочни қайта ишлаш, мебел ишлаб чиқариш корхоналари, ва қурилиш моллари ишлаб чиқариш заводлари мавжуд. Янги Каледония аҳолисининг истеъмол молларига бўлган эҳтиёжлари фақатгина ички ишлаб чиқариш билан қондирилади. Мамлакатнинг асосий ташқи савдо ҳамкори — Франция. Бошқа савдо ҳамкорларидан эса -Австралия, Япония ва АҚШ ҳисобланади.

Тарихи. Меланизеяликлар жойлашган орол, Джеймс Кук томонидан 1774 йилда очилган ва ўз номинй Шотландиянинг қадимги римча (Каледония) номланишидан олган эди. 1860 йилда орол Франция мустамлакаси деб эълон қилинди. 1864— 1896 йилларда Янги Каледония оролидан, жиноятга маҳкум этилганлар учун сургун ороли сифатида фойдаланилган. 1879 йили маҳаллий аҳоли канакларнинг, француз мустамлакачиларига қарши бош кўтарган қўзғолони бостирилди. Иккинчи жаҳон уруши даврида Янги Каледония оролари, АҚШ ҳарбийлари томонидан японларга қарши курашда ҳарбйй ҳаракатларни олиб бориш базаси сифатида фойдаланилган эди. Бугунги кунда “Озод этилган канакларнинг миллий социалистик фронт!” (рус. — НСФОК) томонидан бошқарилаётган оролдаги аҳоли, Янги Каледониянинг мустақиллиги учун кураш олиб бормоқдалар. Бу курашлар, Янги Каледония оролидаги французларнинг кўп сонли аҳолиси туфайли тобора қийинлашиб бормокда.

Вам может понравиться

Добавить комментарий