Чандигарҳ

Spread the love

Чандигарҳ— Ҳиндистоннинг шим.ғарбий қисмидаги шаҳар, Ҳиндистондаги иттифоқдош ҳудуд. Ҳимолай тоғлари этагида.

Панжоб ва Харьяна штатларининг (ушбу штатлар таркибига кирмайди) ҳамда Чандигарҳ иттифоқдош ҳудудининг маъмурий маркази. Майд. 114 км2. Аҳолиси 876 минг киши (2001), асосан, панжоблар. Етакчи саноат тармоқлари: кимё ва машинасозлик, шунингдек, озиқ-овқат, жун, трикотаж ва фармацевтика саноати корхоналари, университет бор. Шаҳар 1951—56 йларда ҳинд ва хорижий меъморлар лойиҳаси асосида қурилган. Кўчалари тўғри, бинолари замонавий услубда, ҳинд ва Европа меъморлиги услубларидан уйғунликда фойдаланиб қурилган.
Майдонининг 1,5 минг гектари ҳайдалади. Буғдой, емхашак экинлари ва сабзавотлар етиштирилади. Ҳудудининг 27% ўрмон. Ч.да 15 дан ортиқ йирик ва ўрта корхоналар бор.

Вам может понравиться

Добавить комментарий