Фиджи

Spread the love

Фиджи ороллар Республикаси шарқдан Вануатудан Тонго ва жанубдан Тувалу мамлакатларидан олисдаги Тинч океанининг жанубий қисмидаги архипелагида жойлашган давлатдир.

Расмий номланиши Фиджи Республикаси
Мустақиллик куни 1970 йил 10 октябрь (Буюк Британия мустамлакаси бўлган)
Расмий тили инглиз, фиджи ва ҳинд
Пойтахти Сува
Йирик шаҳарлари Сува, Ламбаса, Лаутрка, Нади, Саусави
Бошқарув шакли Парламент республика
Майдони 18,2 км.кв. (дунёда 151-ўринда)
Сув сатҳидан юқорилиги —-
Аҳоли сони (2005) 840,8 минг киши (дунёда 152-ўринда)
Зичлига 1 км.кв. га 46 киши
Пул бирлиги Фиджи доллари (FJDкод 242);
Интернет-домен .fj
Телефон коди +679
Соат миллари UTC+12

Географик жойлашуви.  Фиджи 322 та майда оролларда ташкил топган. Оролнинг 1/3 қисмида аҳоли яшайди. Вити Леву ва Вануа Леву — бу иккита асосий ороллар ҳисобланади. Фиджи гуруҳининг кўпчилик ороллари вулқонли асосга эга. Кичикроқ ороллар лойқа сувлар ва коралл қирраларидан ташкил топган. Иқлими тропик. Ўртача ҳаво ҳарорати: 25-28° С даражани ташкил этади. Май ойидан ноябрь ойига қадар давом этадиган ҳаво ҳарорати: 28-32° С даражани ташкил этади. Декабрь ойидан апрель ойига қадар ҳаво ҳарорати бир оз юқори бўлиб, бу даврда тропик ёғинларга айланиб кетадиган ёмғирлар кўп ёғади. Фиджи ороллари фойдали қазилма бойликлари: олтин, кумуш, марганец, мис, қўрғошин, цинк, темир, уран, боксид, кўмир, фосфоритга бойдир. Қирғоқ бўйи ҳудудларда янги нефт конлари очилган. Рева – мамлакатнинг энг катта дарёси саналади. Оролларда қушларнинг 100 га яқин тури яшаб, уларнинг 23 тури эндемик ҳисобланади. Қирғоқдаги денгиз ҳаёти ўта бой ва турли хилдир (коралларнинг 60 хили, 240 хилдан ошиқ риф балиқлари, тахминан 16 хил наҳанг (акула) ва ҳ.к.).

Маъмурий тақсимланиши. Маъмурий ҳудудий жиҳатдан: 4 маъмурий округ (шарқий, ғарбий, шимолий ва марказий) бўлинади; ва 1 та бўйсундирилган округ (Ротум). Асоси архипелагдан шимол томон жойлашган Ротум ороли, ўз ички автономиясига эга қарам орол саналади.

Ахолиси ва дини. Ахолининг этник таркиби фиджиликлар (миланезияликлар ва ликлар) — 49 %, ҳиндлар — 46 % европаликлар, хитой ва қолган тинч океани ҳудудидан чиққан аҳоли қолган — 2 % ни ташкил этади. Расмий тили: инглиз фиджи ва ҳинд тили. Дини: христианлар (асосан методист вг католиклар) – 52 %, ҳиндий – 38 %, мусулмонлар — 8. % ва унча кўп бўлмаган сикх ва конфуцийлар фоизи йиғилган.

Сиёсий тизим. Фиджи ороллари суверен республикаси мустақил парламентли республика ҳисобланади. Фиджи ороллари ўз мустақиллигини 1970 йил 10 октябрь куни Буюк Британиядан олган эди. Амалдаги конституция 1990 йил 25 июльда эълон қилинган бўлиб, 1997 йил 25 июль куни ўзгартириш киритилган. XX аср охири XXI аср бошларига келиб мамлакатда бир неча давлат тўнтаришлари содир бўлиб, уларнинг таъсири мамлакатнинг асосий қонунларини ўзгаришига олиб келди. Мамлакат бошлиғи қабила бошлиқларининг Юқори Кенгаши томонидан сайланадиган — Президент ҳисобланади. Ижроия ҳокимиятини, ҳукумат бошлиғи бўлган — Бош Вазир амалга оширади. Маҳаллий ҳокимият тизимларига маслаҳат органи: саналадиган президент кенгаши, қабила бошлиқларининг Юқори Кенгаши ёки Фиджи оролларининг энг кўзга кўринган ҳурматли оила аъзоларидан ташкил топган Босу-Леву-Вакатурага киради, Сенити (Сенат) ва Вале (Вакиллар палатаси)дан ташкил топган иккипалатали парламент — Қонунчилик ҳокимиятини ташкил этади. Фиджи ороллари суд тизимини бош судья бошчилигида Олий суд бошқаради; унинг аъзолари Президент томонидан сайланади. Олий судга ҳудудий судлар ва магистрат судлар бўйсунади. Шунингдек Апелляцион суд ҳам мавжуддир. Мамлакатда кўппартиявийлик ўрнатилган. Фиджи — БМТ ва унинг махсус ташкилотлари аъзоси ҳисобланади. Мамлакат Жанубий Тинч океани комиссияси, Жанубий Тинч океани форуми ва ҳ.к.га аъзо бўлиб, шу ҳудудларда ўта муҳим аҳамиятга эгадир.

Иктисодиёти. Фиджи — аграр мамлакат хисобланади. Қора мол сути ва гўштини ишлаб чиқариш, балиқчилик кенг ривожланган. Мамлакатда олтин, кумуш ва марганец қазиб олишади. Ўрмон ёрдамида ёғоч қайта ишланади. Туризм жадал ривожланаётган тармоклар сирасига киради. Экспорт учун: шакар, копра, қайта ишланган балиқ, олтин, қиммат дарахт турлари, тикув ва мебел саноати моллари, какос мойи, банан ва какао етказиб берилади. Импорт орқали: нефть ва нефть маҳсулотлари, машина, озиқ-овқат, транспорт ускуналари, чугун, пўлат ва текстил моллари олиб кирилади. Австралия, Буюк Британия, Янги Зеландия ва АҚШ, Япония, Сингапур каби Океаниянинг бошқа мамлакатлари етук савдо ҳамкорлари саналади.

Тарихи. Илк бора, Фиджи оролларига эр.авв. II минг йилликда австронезияликлар келиб жойлашган эди. Европаликлардан биринчи бўлиб, Абел Тасман 1643 йилда Фиджини кашф этган. 1774 йили оролларни инглиз денгизчиси Джеймс Кук ўрганиб чиққан. 1820 йили Фиджи ороллари Ф.Ф.Беллинсгаузен бошчилигидаги рус экспедицияси томонидан ўрганиб чиқилган. 1874 йилнинг октябрь ойидан бошлаб Фиджи ороллари Буюк Британия мустамлакасига айланган. Инглизлар фаоллик билан хиндларни ишчи куч сифатида, оролдаги шакар қамиш плантацияларига олиб кира бршлашган. 1970 йилнинг 10 октябрь кунида Фиджи оролларининг мустақиллиги эълон қилинди. Аввалда Фиджи Британия миллатлар ҳамдўстлиги таркибига кириб, инглиз қироличаси Елизаветта II кучини номига тан олган эди. Аммо 1987 йилдаги ҳарбий тўнтаришдан (этник аҳоли ўртасидаги зиддиятлар кучайган даврда) сўнг Фиджи, республика деб эълон қилинади ва Британия миллатлар ҳамдўстлиги таркибидан чиқиб кетади. 2000 йил 19 май куни яна давлат тўнтариши бўлиб ўтди. Дунё ҳамжамияти босими билан, оролдаги вақтинчалик хокимият вакиллари 2001 йилда парламент сайловларини ўтказишга ва конституцияни тиклашга рози бўлишади. 2001 йилнинг охирига келиб, Фиджи оролларида демократияни тиклангани сабаб ҳамдўстлик ва Буюк Британия ўз чекловларини олиб ташлашади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий